Ўзбекистон

500 дан ортиқ олим Президентга билим ва тажрибаларини бир мақсад йўлида сафарбар этишга ваъда берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга "Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори" мавзусидаги республика форуми иштирокчиларининг мурожаати қабул қилинди.

500 дан ортиқ олим Президентга билим ва тажрибаларини бир мақсад йўлида сафарбар этишга ваъда берди

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” Форуми мамлакатимиз ижтимоий ва маданий-маърифий ҳаётида ёрқин из қолдирди.

 

Форумда юртимизнинг барча ҳудудларидан 500 дан ортиқ етук олимлар, фан арбоблари, экспертлар, ёш тадқиқотчилар, шунингдек, диний соҳа вакиллари иштирок этди. Улар 10 та шўбага бўлинган ҳолда Ислом цивилизация марказининг илмий-тарихий концепцияси ҳамда унинг таркибидаги музей экспозисиясини шакллантиришга бағишланган 50 дан ортиқ маърузаларни тинглаб, 600 га яқин таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

 

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга "Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори" мавзусидаги республика форуми иштирокчиларининг мурожаати қабул қилинди.

 

Мурожаатда жумладан, шундай дейилади: “Юртимиз тарихида биринчи марта амалга оширилаётган ноёб мегалойиҳа сифатида баҳоланаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини барпо этиш тўғрисидаги ташаббусингиз муқаддас динимизнинг тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик ғояларини улуғлаш, халқимизнинг буюк тарихи, бой маданий-маърифий меросини тиклаш ва дунёга тарғиб этиш борасидаги доимий эътибор ва ғамхўрлигингизнинг юксак амалий намунаси сифатида айниқса таҳсинга сазовордир.”

 

Дарҳақиқат, ушбу марказ ўзбек халқининг улуғвор тарихи ва маданий мероси ҳамда диний қадриятларининг бетакрор тимсоли сифатида бунёд этилаётгани қайд этилиб, мурожаатда шундай фикрлар билдирилди: “Бугунги таҳликали даврда, хусусан, ислом номи билан амалга оширилаётган хуружлар авж олган бир шароитда, ушбу марказ ҳар қандай ёт ғояларга қарши илмий раддиялар орқали жавоб берадиган ҳамда ёшларимизни тўғри йўлга бошлашда етакчи марказлардан бирига айланади. Шунингдек, бу ердаги барча музей экспозисияларида акс этадиган илмий-тадқиқот ишланмалари барча ёшларимизни Янги Ўзбекистонни барпо этишдек буюк вазифага етаклаб, буюк аждодларимиз тарихи ҳақидаги тўғри фикрни шакллантиришга хизмат қилади, деб ишонамиз.”

 

Шунингдек, форум иштирокчилари ўз мурожаатларида алоҳида таъкидлаганларидек, “Сизнинг ташаббусингиз билан бунёд этилаётган Ислом цивилизацияси маркази келгусида халқимиз ва айниқса ёшларимизнинг онгу тафаккурини, қалби ва руҳини юксалтириб, Учинчи Ренессанс бунёдкори этиб тарбиялашга, Янги Ўзбекистоннинг ўзига хос маънавий кўзгуси бўлиб хизмат қиладиган бетакрор масканга айлантириш бўйича барча мақсад ва вазифаларни аниқ белгилаб олганимиз, ҳеч шубҳасиз, фаолиятимиз самарасини оширишда муҳим аҳамиятга эгадир”.

 

Мурожаат якунида: “Биз, Форум иштирокчилари Ислом цивилизацияси марказини илм ва маърифат, янги ғоялар ишлаб чиқадиган чинакам ақл марказига айлантириш йўлида Сизга ёрдамчи ва кўмакчи бўлиб, чин дилдан меҳнат қилишга, ўзимизнинг бор билим ва тажрибамиз, истеъдодимизни шундай улуғ ишга бағишлашга ваъда берамиз,”- деган сўзлар юртимиздаги барча етук олимлар, фан арбоблари, ёш тадқиқотчилар, турли соҳа вакилларининг дил изҳори сифатида янгради.

 

Анжуман якунида Ўзбекистондаги Ислом цивилизация марказининг илмий-маърифий фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг таркибидаги музей экспозисияси билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Илмий кенгашни ташкил этиш бўйича форум иштирокчилари томонидан қарор қабул қилинди. Мазкур Илмий кенгаш форум доирасида билдирилган 600 дан ортиқ таклифларни ўрганган ҳолда уларни амалиётга жорий этиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади ҳамда ҳукуматга тақдим этади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"