Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Виктор Орбан билан учрашув ўтказди

Унда Ўзбекистон-Венгрия кўп қиррали муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Виктор Орбан билан учрашув ўтказди

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон-Венгрия кўп қиррали муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Барча даражаларда фаол мулоқотлар давом этмоқда. Май ойида Тошкент шаҳрида қўшма Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форуми самарали ўтказилди.

 

Кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми қарийб икки баробар ошди, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони кўпаймоқда, 30 июндан Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланди. Саноат, фармасевтика, қишлоқ хўжалиги, логистика, қурилиш ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Инвестисия лойиҳаларининг янги портфелини тайёрлаш ва жорий йил якунига қадар Қўқон шаҳрида Ҳудудлар форумини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди. Таълим, маданият ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлик фаоллашди. Икки мамлакат халқларини яқинлаштиришга қаратилган маданий тадбирларни ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

 

Туркий давлатлар ташкилоти ва Европа Иттифоқи доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.