Жаҳон

Ўшда кучли сел тошқинлари кузатилмоқда

Оқибатда бозорларни сув босиб, машиналарни оқизиб кетган.

Ўшда кучли сел тошқинлари кузатилмоқда

Қўшни Қирғизистоннинг Ўш вилоятида кучли сел ёғиши оқибатида сув тошқинлари юзага келди.

 

Кўчкилар натижасида бозорлардаги автомобиллар оқиб кетган. Йўллар ва бозорни сув босган. Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, воқеа жойига 46 нафар қутқарувчи етиб борган, 420 киши эвакуация қилинган.

 

Воқеа гувоҳлари ижтимоий тармоқларга жойлаштирган видеоларда марказий бозорда товар ва озиқ-овқат маҳсулотлари қолиб кетгани, бир нечта машина сув остида қолгани ҳамда одамлар хавфсиз жойга бориш учун қияликдан пастга тушишга мажбур бўлганини кўриш мумкин.

 

Ҳозирда фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маҳаллий бўлинмалари ва фуқаро муҳофазаси хизматлари аҳолини эвакуация қилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўш вилоятининг Ноокат туманида содир бўлган сув тошқини оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.