"Унга "Олтин тўп" берилиши керак"
32 ёшли Карвахал Испания билан Европа чемпионлигини қўлга киритди.

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Дани Карвахалнинг Европа чемпионати финалини сардорлик боғичида якунлади. Агар Миллатлар лигасини ҳисобга олмайдиган бўлсак, Карвахал ниҳоят Испания терма жамоаси таркибида йирик турнирда ўзининг биринчи совринини қўлга киритди.
2024 йил 15 июнь. Испания Европа чемпионатидаги илк учрашувида Хорватияни мағлуб этди (3:0). Голлардан бири Карвахал ҳисобига ёзилди. Бу унинг терма жамоадаги дебютидан 10 йил ўтиб урган биринчи голи бўлди. Дани ҳимоячи сифатида ўйнашини ҳисобга олсак, ажабланарли статистика эмас. Яна бир жиҳати шундаки: Карвахал учун бу Европа чемпионатидаги биринчи ўйин эди. 2016 йилда испаниялик футболчи жароҳат туфайли Евродан қуруқ қолганди. У буни мавсумнинг сўнгги ўйинида - "Атлетико Мадрид" билан Чемпионлар лигаси финалида (1:1, 5:3 пенальтилар) олганди. Карвахал кўзида ёш билан майдонни тарк этганди - бу иккинчи бўлим бошида содир бўлган. Ўшанда "Реал Мадрид" яна чемпионликни қўлга киритади, аммо Дани Европа чемпионатига бориш орзуси билан хайрлашишига тўғри келди.
2018 йилги Чемпионлар лигаси финали кўпчиликнинг ёдида "Ливерпул" дарвозабони Лорис Кариуснинг хатолари, шунингдек, Муҳаммад Салоҳнинг кўз ёшлари билан у эсда қолади. Мисрлик футболчи биринчи бўлимда Серхио Рамос билан тўқнашувдан кейин жароҳат олади. Аммо, ўша ўйинда ҳам Карвахал жароҳат олиб, яна майдонни тарк этди. Шунга қарамай, Дани ЖЧ-2018да тикланишга муваффақ бўлади. 2020/2021 йилги мавсум испанияликнинг фаолиятидаги энг ёмони бўлди. Жароҳатлари туфайли у барча мусобақаларда бор йўғи 15 та ўйинда майдонга тушиб, жами 1119 дақиқани майдонда ўтказди. 2021 йилнинг апрелида Карвахал Чемпионлар лигаси ярим финалида "Челси" билан ўйинда (1:1) жароҳат олганди. Янги жароҳат испанияликни Евро-2020сиз қолдирди (турнир пандемия сабабли 2021 йилнинг ёзида бўлиб ўтган).
Буларнинг барчасини 2017 йилда Карвахалда юрак хасталиги ташхиси қўйилганига боғлаш мумкин. Испаниялик футболчи фаолиятини якунлаши мумкинлигидан хавотирда эди, бироқ шифокорлар футболчини тинчлантиришди. Ҳаммаси жойига тушди ва ҳимоячи футболга қайтди.
"Мен бироз қўрқиб кетдим ва агар жиддий нарса бўлса, фаолиятимни тугатишим керак деб ўйладим. Ахир, сиз бошқа ҳолатларда бўлгани каби, бу сурункали нарсага айланиши мумкин деб ўйлай бошлайсиз. Бироқ, шифокорлар ташвишланмасликни айтишди. Биринчи уч-тўрт ҳафта қийин бўлди, чунки мен ҳеч нарса қила олмадим", - деганди ўшанда футболчи.
2024 йил 1 июнь куни Карвахал олтинчи марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Дани "Боруссия Дортмунд" билан финал учрашувида (2:0) ғалаба голини киритди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Ва Карвахал ниҳоят Еврога йўл олди. Ажабланарлиси шундаки, жуда кўп клуб совринларига эга бўлган (25 та) футболчи 32 ёшида мазкур турнирда дебют қилди. Аммо бунинг объектив сабаблари бор эди.
Жароҳатлар Карвахални синдириб қўйганда, унинг юқори даражага қайтиши қийин бўларди. Баъзи экспертлар ҳатто унинг ўрнини босувчини ўринбосарни таклиф қилишди. Дани, ўз навбатида, жароҳатларга қандай омиллар таъсир қилиши мумкинлигини ўрганиб чиқди. У диетасини ўзгартирди ва жисмоний тайёргарлигини бунга мослаштирди. Ва энг муҳими, у янада интизомли бўла олди. Бугун эса у дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. Бир йил олдин Карвахал Испания терма жамоаси билан ўзининг биринчи совринини қўлга киритган эди. У Миллатлар лигаси финалини заҳира ўриндиғида бошлади, чунки мураббий шуни хоҳлаганди. Карвахал 97-дақиқада майдонга тушади ва якунда бош қаҳрамонлардан бирига айланади. Айнан унинг "паненка"си Испанияга пенальтилар церийасида ғалаба келтиради.
Испаниянинг "АS" нашри журналисти Хоакин Марото Карвахалга "Олтин тўп" берилиши керак, деб ҳисоблайди: "Умид қиламанки, Карвахал АҚШдаги жаҳон чемпионатига эсон-омон етиб боради. У "Реал Мадрид" билан Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган, Испания билан ҳам Европа чемпиони бўлди. Менимча, у “Олтин тўп”га лойиқ. Буни биринчи марта айтганимда кўпчилик мени ақлдан озган деб ўйлашди. Умид қиламанки, у совринни қўлга киритади."







