Жаҳон

Макрон Франция ҳукуматининг истеъфосини қабул қилди

Габриэл Аттал ҳукумати Франциянинг янги вазирлар маҳкамаси тайинланмагунча ишлашда давом этади.

Макрон Франция ҳукуматининг истеъфосини қабул қилди

Франция президенти Эммануэл Макрон 16 июль куни бош вазир Габриэл Аттал ва у раҳбарлик қилаётган вазирлар маҳкамаси истеъфосини қабул қилди. Бироқ Франция ҳукумати янги вазирлар маҳкамаси тайинланмагунча ўзининг ҳозирги таркибида ишлашда давом этади.

 

"Ушбу давр имкон қадар тезроқ тугаши учун республиканинг сиёсий кучлари биргаликда ҳаракат қилиб, француз халқи манфаатларига мос келадиган лойиҳа ва қарорлар атрофида бирлашган фронт яратиши керак", — дейилади Елисей саройи баёнотида. 

 

Франция бош вазири Аттал 8 июль куни, парламент сайловлари натижалари маълум бўлганидан кўп ўтмай, президент Макроннинг марказчи блоки иккинчи ўринни эгаллаб, Миллий ассамблеядаги кўпчиликни йўқотганидан сўнг истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди. Бироқ Франция президенти бу илтимосни рад этди.

custom img

Эрон президенти истеъфога чиқадими?

Мамлакат расмийлари Масуд Пезешкианнинг истеъфоси ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди.

custom img

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчисининг қизи ҳибсга олинди

Меэрим Узоқбоева давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари билан боғлиқ коррупцияда гумонланмоқда.

custom img

Эрон АҚШ билан фойдали келишув тузишга тайёр — Трамп

АҚШ президенти музокараларга ички сиёсий босимлар таъсир кўрсатаётганини айтиб, демократлар ва республикачиларни танқид қилди.

custom img

Трамп озиши керак — шифокор

АҚШ президенти Доналд Трумпнинг соғлиғи ҳақидаги тиббий хулоса эълон қилинди.

custom img

Россияда 5 ёшли қизни зўрламоқчи бўлган педофилни болалар тўхтатиб қолди

44 ёшли эркак судда айбини тан олиб, ўзига нисбатан уй қамоғи қўлланишини сўраган.

custom img

АҚШ Исроил ва Ливанга янги сулҳ ташаббусини таклиф қилди

Таклифга кўра, Ҳизбуллоҳ ҳужумларни тўхтатади, Исроил эса можаронинг кенгайишидан тийилади.

custom img

АҚШда юқори малакали мутахассислар учун “Грин карта” жараёни енгиллаштирилди

Эндиликда мутахассислар ариза топшириш учун мамлакатни тарк этишга мажбур бўлмайди.

custom img

Францияда Чемпионлар лигаси финалидан кейинги тартибсизликлар сабаб юзлаб одамлар ҳибсга олинди

Футбол мухлислари ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда жами 219 киши жароҳатланган. Улардан саккиз нафари оғир аҳволда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"