Ўзбекистон

Алиментдан қарздор ота олдиндан 5 йиллик тўлов қилди

Унда 14 миллион сўм миқдорида қарздорлик шаклланган.

Алиментдан қарздор ота олдиндан 5 йиллик тўлов қилди

 

Мажбурий ижро бюроси Булоқбоши тумани иш юритувидаги алимент ижро ҳужжати бўйича қарздор ота қарзлари билан бирга 5 йил учун олдиндан тўловни амалга оширди.

 

Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 2020 йил 24 мартдаги ижро варақасига асосан қарздор З.У.дaн ундирувчи M.M. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган ижро ҳужжати келиб тушди.

 

Ҳужжатга асосан қарздор ота алимент қарздорлигини ўз вақтида тўланмагани сабаб, 14 млн. сўм миқдорида қарздорлик шаклланган.

 

Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида қарздор З.У. алимент қарзлари билан бирга олдиндан 5 йил учун алимент пулларини тўлаб беришни билдирди. Қарздорнинг маълум қилишича, унинг касби қурувчилик ва у тез кунларда Россия федерациясига ишлаш учун чиқиб кетиши лозим. Шу тариқа, З.У. фарзанди таъминоти учун 11 200 АҚШ доллари (142 млн. сўм) миқдоридаги пулларни тақдим қилди.

 

Эндиликда, З.У.нинг хорижга чиқиши учун қўйилган чекловлар олиб ташланади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.