Ўзбекистон

Трамп Зеленский билан телефон орқали гаплашди

АҚШ собиқ президенти урушни тугатишга ваъда берди.

Трамп Зеленский билан телефон орқали гаплашди

“Президент Зеленскийдан мени қўллаб-қувватлагани учун миннатдорман, чунки мен АҚШнинг кейинги президенти сифатида тинчлик ўрнатаман ва кўп одамларнинг ҳаётига зомин бўлган урушни тугатаман. Ҳар икки томон бирлашиб, зўравонликка барҳам берадиган ва фаровонликка йўл очадиган келишувга эришиши мумкин”,  — деб ёзган Трамп Тruth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. 

 

“Мен Доналд Трамп билан уни Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида кўрсатилгани билан табриклаш ва Пенсилваниядаги даҳшатли суиқасдни қоралаш учун гаплашдим. Мен унга шижоат ва келажакда мутлақ хавфсизлик тиладим”,  — дея қайд этди Зеленский Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.  

 

Украина президенти, шунингдек, Трамп билан юзма-юз учрашувда қандай ҳаракатлар дунёни адолатли ва чинакам барқарор қилиши мумкинлигини муҳокама қилишга келишиб олганини қўшимча қилди.

Самарқандда ШҲТ плюс илк экспертлар мулоқоти: хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади

Самарқандда ШҲТ плюс илк экспертлар мулоқоти: хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади

5–6 ноябрь кунлари Самарқандда рақамли трансформация даврида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалаларига бағишланган халқаро экспертлар учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмон Султонлигига амалий ташрифини бошлади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмон Султонлигига амалий ташрифини бошлади

Амалий ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги илмий, маданий ва тарихий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ўзбекистонда экстремистик ва террористик ғоялар билан боғлиқ деб топилган 2 057 та интернет манбасидан фойдаланиш тақиқланган.

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Мажмуада меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, музей, амфитеатр ва ҳунармандчилик марказлари ташкил этилади.

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Меҳмонхонада нонушта қилган 20 кишидан 13 нафарида заҳарланиш аломатлари кузатилган.

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Давлат раҳбари Бухоронинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ундан ёшлар тарбиясида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Олий таълим муассасаларида “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.