Ўзбекистон

“Халқимизнинг чинакам қаҳрамонлари бўлдингиз”

Президент Олимпиада чемпионлари билан телефон орқали суҳбатлашди.

“Халқимизнинг чинакам қаҳрамонлари бўлдингиз”

Президент Шавкат Мирзиёев Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясига навбатдаги 2 та олтин медални келтирган ва уларнинг сони бўйича рекорд кўрсаткичга эришилишига ҳисса қўшган спортчилар - боксчилар Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Муллажонов билан телефон орқали суҳбатлашди.

 

“Бокс бўйича Ўзбекистон дунёда тенгсиз эканини яна бир карра исботлаганингиз учун миннатдорлик билдириб, табрикламоқчиман. Халқимизнинг чинакам қаҳрамонлари бўлдингиз. Янги Ўзбекистоннинг янги ёшларига жуда катта ўрнак, намуна бўлаяпсизлар. Юртимиз ўғлонлари нималарга қодир эканликларини бутун дунё ҳамжамияти кўриб турди ва мен сизлардан ғурурланаман”, - деди давлатимиз раҳбари.

 

Йигитларнинг кечаги ғалабалари халқимизга жуда катта мамнуният бағишлагани таъкидланди. Президент юқори натижаларга эришаётган олимпиячиларимизга, бутун терма жамоамизга ўзининг қизғин саломини етказишни сўради.

 

Чемпионлар ҳам Президент ва халқимиз ишончини оқлаганидан мамнунлигини билдириб, шундай ғалабаларга эришиш имконини берган эътибор ва кенг шароитлар учун давлатимиз раҳбарига ташаккур изҳор қилдилар. Бундан буён ҳам Ватан байроғини баланд кўтаришда давом этишга ваъда бердилар.

custom img

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси таклиф этилди — Шаҳноза Мирзиёева

Бу ҳақдаги қонунчиликка ўзгартиришлар масъул идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон шахматчиларини Жаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан табриклади

Давлат раҳбари шахматчиларнинг Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ терма жамоаларига қарши ғалабаларини алоҳида қайд этди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев туризм соҳаси ходимларига табрик йўллади

Президент «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган туризм ходими» фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қилди.

custom img

5 ёшли қизалоқнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчирилади — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари оилага зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилаётганини билдирди.

custom img

«Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади» — Саида Мирзиёева Наманганда 5 ёшли қизча зўрлангани ҳақида

Бундай жиноятлар учун жазони кучайтириш масаласи кўриб чиқилаётгани билдирилди.

custom img

Сурхондарёда ер олди-сотдиси ортидан можаро: 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган беш киши қамалди

Уларга 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Наманган боғчасидаги жинсий зўравонлик: жиноят иши прокуратурага ўтказилди

Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

custom img

Боғчадаги жинсий зўравонлик ҳолати: Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан боғчаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш талаб қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"