Ўзбекистон

Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди

Қўмита таркибида янги тайинловлар амалга оширилди.

Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг махсус топшириғига асосан адаптив спортни ривожлантириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни адаптив спортга жалб қилиш мақсадида “Адаптив спорт турлари ассоциацияси” ташкил этилди.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директор ўринбосарлари Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, “Ўзбекистон махсус  олимпиадаси” жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон кўзи ожизлар спорт федерацияси, Ўзбекистон карлар спорт федерациялари биринчи ўринбосарлари этиб тайинланди.

 

Хусусан,

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги директори ўринбосари Ташходжаев Мухторхон Махсудович адаптив спорт ассоциацияси раиси;

 

- агентлик директорининг биринчи ўринбосари Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари;

 

- агентлик директори ўринбосари Абдуллаев Сирожиддин Саъдуллаевич Ўзбекистон Махсус олимпиядаси Республика жамоат бирлашмаси раисининг биринчи ўринбосари;

 

- агентлик директори ўринбосари Абруев Жамшид Исмаилович Ўзбекистон Кўзи ожизлар спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари;

 

- агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция раҳбари Кутпиддинов Хусниддин Мухиддинович Ўзбекистон Карлар спорти федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинландилар.

 

Эндиликда нафақат параспорт турлари, балки ногиронлиги бўлган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган бошқа спорт турлари ҳам кенг ривожлантирилади.

 

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.