Спорт

Европада трансфер бозори ёпилиш арафасида

Бир қатор футболчилар янги жамоаларига ўтиши мумкин.

Европада трансфер бозори ёпилиш арафасида

 

Европа топ-лигаларида ёзги трансфер ойнасининг ёпилишига саноқли соатлар қолди. Клублар якуний битимларни тузмоқда. Мухлислар белгиланган муддат тугашига оз вақт қолганида кутаётган асосий трансферлар ҳақида тўхталмоқчимиз.

 

Мануэл Угарте

 

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимояни кучайтириши керак. Эрик тен Хагда ёш Кобби Майну ва Каземиро бор. Лекин, бразилиялик футболчи "Реал"да кўрсатган ўйинини кўрсатмаяпти. Ярим ҳимояда эса ўзгарувчанлик зарур. Мануэл Угарте "Манчестер Юнайтед"га ёрдамга келади. Мануэл ҳужумларни усталик билан йўқ қила олади. "Манчестер Юнайтед" уругвайлик футболчи учун 60 миллион евро тўлайди. Шартнома тез орада амалга ошиши мумкин.

 

Жейдон Санчо

 

Жейдон Санчо "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг билан ярашди. Аммо, бу вингернинг клубда қолишига ёрдам бермади. Қишда у Дортмунднинг "Боруссия"сига қайтди, энди эса Италияга сафар қилиш арафасида. "Ювентус"га янги футболчилар керак. Туринликлар аллақачон "Фиорентина"дан Николас Гонсалес ва "Порту"дан Франсиско Консейсаони жамоага қўшиб олишган.

 

Виктор Осимҳен

 

Ёзнинг асосий трансфер ҳикояларидан бири ниҳоясига етиши мумкин. Вариантлар кўп: Осимҳен Премьер-лига, Лига-1 ва Саудия Арабистони жамоаси танлаш имкониятига эга. Бир неча ой давомида "Челси" ва "ПСЖ" Викторнинг трансфери ҳақида "Наполи" билан гаплашишди, аммо италияликлар футболчи учун катта нарх айтишди - 130 миллион евро. Шундан сўнг, Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби масаласига аралашди: Фабрицио Романо клублар нигериялик футболчининг трансфери бўйича келишувга яқин эканини маълум қилди. "Ал-Аҳли" ҳозирча Осимҳен билан келишувга эришмаган. Форвард каттароқ маош олишни хоҳлайди.

 

Жонатан Та

 

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Фликда кутилмаган режа пайдо бўлди. Журналист Жерар Ромеронинг хабар беришича, немис мураббийи раҳбариятдан "Байер" ҳимоячиси Жонатан Та билан шартнома имзолашни сўраган. "Барселона"га аксинча ярим ҳимоячи керак. Журналист Рожер Тореллонинг қайд этишича, "Барса" "Байер"га 20 миллион евро таклиф қилган, Жонатан Испанияга ўтиб, Флиск қўл остида ўйнашни хоҳламоқда. "Байер" футболчи учун 30 миллион евро талаб қилмоқда.

 

Кингсли Коман

 

Кингсли Коман "Бавария"нинг янги бош мураббийи Венсан Компанинг режаларига киритилмади. Шу сабабли мюнхенликлар франциялик вингер учун таклифларга очиқ. Европа ОАВлари унга "Барселона", "ПСЖ" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдиришгани ҳақида ёзишган. Бироқ, фақат Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клуби жиддий таклиф билан чиқди. Коман Яқин Шарққа кўчиб ўтиш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин Европадаги трансфер ойнаси охиригача кутиши мумкин. Кингсли Европанинг топ-клубларидан таклиф олмаса, "Ал-Ҳилол"га ўтишга рози бўлади.

custom img

Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатида иштирок этмайди

Машарипов миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаши ҳам мумкин.

custom img

Ҳимоядаги хатолардан кўра жамоамиздаги ижобий жиҳатларни кўпроқ кўрдим — Фабио Каннаваро

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нидерландияга қарши учрашув юзасидан фикр билдирди.

custom img

Ўзбекистон Нидерландияга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди

Нью-Йоркда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Нидерландия Коди Гакпонинг дубли эвазига ғалаба қозонди.

custom img

Роналдунинг трансфер қиймати кескин пасайиб кетди

“Ал-Наср”даги муваффақиятли мавсумга қарамай, футболчининг бозор қиймати пасайди.

custom img

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧдаги ўйинлари мактаблардаги “Мухлислар майдони”да намойиш этилади

Махсус фан-зоналарда мухлислар терма жамоа учрашувларини катта экранлар орқали биргаликда кузатиш имконига эга бўлади.

custom img

Абдуқодир Хусанов Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди

Унинг трансфер қиймати 15 миллион еврога ошиб, 50 миллион еврога етди.

custom img

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун якуний таркиби эълон қилинди

Ушбу рўйхатдан ортда қолган мавсумда Ироқ чемпионати тўпурари бўлган Шерзод Темиров тушиб қолди.

custom img

“Хатоларни расмий ўйинларда эмас, ўртоқлик учрашувларида қилиш яхши” — Фабио Каннаваро

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи  жамоанинг ўйини ва ўйин натижаси ҳақида фикр билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"