"Ал-Наср" 19 ёшли футболчини сотиб олди
У билан 4 йиллик шартнома имзоланган.

"Ал-Наср" бразилиялик футболчи трансферини эълон қилди. Риёд клуби "Коринтианс"дан 19 ёшли вингер Уэслини сотиб олди.
Трансфер қиймати — 22,6 млн евро. Шартнома 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Уэсли 2024 йилда Бразилия чемпионатида 23 ўйинда 2 гол ва 1 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.







