Энг кўп газ экспорт қилаётган мамлакатлар маълум қилинди
Биринчи ўринда Россия қайд этилган.

Халқаро газ иттифоқи (ИГУ) тақдим этган маълумотга кўра, ўтган йили жаҳон бозорига энг кўп газ етказиб берган мамлакат — Россия.
ИГУ маълумотига кўра, 2023 йилда Россия 139 млрд кубометр газ сотган. Иккинчи ўринда — Қатар (128 млрд), учинчи — АҚШ (127 млрд).
Таъкидланишича, санкция чекловлари Россиянинг Европага суюлтирилган табиий газ экспортига қисман таъсир кўрсатган, холос. Франция, Испания, Нидерландия, Италия ва Бельгия рус газини ёқишда давом этмоқда, - дейилади хабарда.







