Спорт

Амалдаги чемпионлар мусобақани ғалаба билан бошлади

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси старт олди.

Амалдаги чемпионлар мусобақани ғалаба билан бошлади

 

Мазкур мусобақада амалдаги чемпион сифатида қатнашаётган Ўзбекистон жамоаси ўз юришини бошлади. Мусобақанинг 1-турида эркаклар Ўзбекистон эркаклар жамоаси Тринидад ва Тобаго билан, аёллар терма жамоаси эса Гаити билан баҳс олиб борди.

 

Илк раундда мусобақанинг 4-рақамида сараланган эркаклар жамоаси рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади — 3,5:0,5.

 

Ўзбекистон — Тринидад ва Тобаго 3,5 : 0,5

Нодирбек Абдусатторов - Жошуа Жонсон 1:0;

Нодирбек Якуббоев - Куинн Кабралис 0,5:0,5;

Шамсиддин Воҳидов - Кевин Купид 1:0;

Жаҳонгир Ваҳидов - Харпер Рян 1:0.

Қизлар жамоасининг барча аъзоси ғалаба қозонишни уддалади.

Ўзбекистон — Гаити 4:0

Афруза Ҳамдамова - Роуз Сеин 1:0

Нилуфар Якуббоева - Мерисена Кадеау 1:0

Умида Омонова - Жонет Давена 1:0

Нодира Нодиржонова - Кинеберли Дунат 1:0

 

Ушбу раундда йигитлар жамоасдан Жавоҳир Синдоров, қизлар жамоасидан Маржона Маликова заҳирада қолди. Олимпиаданинг 2-тур учрашувлари бугун бўлиб ўтади. Унда эркаклар жамоаси Мисрга қарши дона суради. Қизлар жамоаси эса Ангола билан беллашади.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"