Спорт

"Бразилия термаси беш карра жаҳон чемпионларига умуман ўхшамаяпти"

Жамоа жаҳон чемпионати саралаш босқичида муваффақиятсизликка учради

"Бразилия термаси беш карра жаҳон чемпионларига умуман ўхшамаяпти"

 

Бразилия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига саралаш босқичидаги муваффақиятсиз ўйинини давом эттирмоқда. Бу сафар Доривал Жуниор шогирдлари Парагвайга меҳмонда имкониятни бой беришди (0:1). Бу Бразилиянинг саралаш босқичидаги сўнгги беш ўйиндаги тўртинчи мағлубиятидир. Жамоа жадвалнинг бешинчи ўринида бормоқда, биринчи ўриндаги жамоа билан орадаги фарқ саккиз очкони ташкил қилмоқда. Беш карра жаҳон чемпионларининг навбатдаги муваффақиятсизлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида нималарни ёзишмоқда?

 

UОL (Бразилия)

 

“Виниcиус ажойиб футболчи. Лекин у "Реал"да шундай мақомга эга. Бразилия терма жамоасида юлдуз футболчилар борлиги билан ўзимизга таскин берамиз. Улар клубларда зўр ўйнашади, аммо ҳозирча бу футболчиларнинг ҳеч бири терма жамоада ҳақиқий етакчига айлангани йўқ. Кўринишидан, футболчилар Бразилия терма жамоаси либосини кийишганда, қандайдир босимга дуч келишади. Ҳозир Бразилия терма жамоаси беш карра жаҳон чемпионларига умуман ўхшамайди. Жамоа ижодкорликсиз ўйнайди, ҳужумда тажовузкорлик етишмаяпти. Икки ой олдин жамоа Америка Кубогида ёмон ўйин кўрсатди. Бундай ўйин билан ЖЧ-2026 финал босқичига йўл олишимизга ишончингиз комилми ? Бундай футболни томоша қилиш чарчатади!”

 

"Globo" (Бразилия)

 

“Жамоада тўп бор эди, лекин у билан нима қилишни билмасди. Ақлли зарбалар ва комбинациялар етишмади. Тезлик, интенсивлик, вертикаллик - жамоа мана шу жиҳатларни йўқотиб қўйди. Парагвай тўпни рақибларига берди, чунки улар ҳимояда ўйнашни яхши билади. Жамоа саралашда бор йўғи учта гол ўтказиб юборди. Бразилия терма жамоасининг бу ўйинига изоҳ бериш қийин".

 

"ТyС Sports" (Аргентина)

 

"Бразилия яна ёмон ўйнади ва ўзининг энг яхши томонларини кўрсата олмади. Ҳаттоки, охир-оқибат Парагвай терма жамоаси мухлислари бир қатор кулгули ҳолатларни юзага келтирди, бу жамоа учун кучли зарба. Агар Бразилия жаҳон чемпионатига чиқмоқчи бўлса, кейинги ўйинларда яхшиланиши керак”.

 

АS (Испания)

 

“Бразилия тубсиз жар ёқасида. Доривал ҳужумда Мадрид клуби футболчиларига ишонди, лекин улар майдонда ўзини кўрсата олмади. Бразилия терма жамоаси Парагвай жуда содда усулда мағлуб этди. Виниcиус майдонда ғойиб бўлди, у фақат камдан-кам эпизодларда кўриниш берди. Агар Бразилия муваффақиятга эришмоқчи бўлса, Вини ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатиши керак".

 

"Маrса" (Испания)

 

"Бразилия терма жамоаси чўкиб кетмоқда ва яна ўз имкониятларини қийинлаштирмоқда. Биринчи дақиқаларданоқ меҳмонлар нотўғри футбол ўйнашаётгани яққол кўринди. Парагвай майдонга аниқроқ режа билан кириб, натижага эришди. Мезбонлар натижани бор кучлари билан ҳимоя қилишди, рақиблар эса тезкор ҳужумларни ташкил қилишолмади”.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"