Спорт

“Байер” учун муҳим баҳс, янгиланган “Юве” ва Лондон дербиси

Дам олиш кунлари мухлисларни қандай муҳим ўйинлар кутмоқда

“Байер” учун муҳим баҳс, янгиланган “Юве” ва Лондон дербиси

 

Европа клублари футболи қисқа танаффусдан сўнг яна қайтмоқда. Бизни олдинда кўплаб қизиқарли ўйинлар кутмоқда. Бугун биз дам олиш кунларининг энг яхши учрашувларини эътиборингиз тақдим этишни лозим топдик.

 

Лондон дербиси қандай якунланади?

 

Премьер-лиганинг асосий ўйини Лондонда бўлиб ўтади. "Тоттенҳем" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилади. "Тоттенҳем" кетма-кет тўртта ўйиндан бери "Арсенал"ни мағлуб эта олмаяпти. Афтидан, Микел Артета шогирдлари энди ҳам мағлубиятга учраши қийин. Ёки "шпорлар" мухлислари учун совға тайёрлашганми? "Тоттенҳем" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин дам олиш кунларининг энг муҳим воқеаси бўлиши аниқ.

 

"Соседад" "Реал Мадрид"нинг мавсумдаги илк мағлубиятига сабабчи бўладими?

 

"Реал Мадрид" мавсум бошидан бери яхши футбол кўрсатмаяпти. Жамоа бунгача икки марта очко йўқотди: "Малёрка" (1:1) ва "Лас-Пальмас" (1:1). Уларни олдинда Сан-Себастянга қийин саёҳат кутмоқда. "Реал Соседад" тўрт турда атиги тўрт очко тўплашди. Лекин "Соседад" ўз уйида гигантлар билан қандай ўйнашни яхши билади.

 

"Барселона" хунук анъанага нуқта қўядими?

 

"Барселона" мавсумни яхши бошлади. Тўрт турда жамоа тўртта ғалаба билан жадвалда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги турда каталонияликлар уч ўйиндан бери мағлуб бўлмаган "Жирона" билан куч синашади. Жироналиклар яна "Барса"ни тўхтата оладими? Ёки каталонияликлар Испания чемпионатида ишончли одимлашда давом этадими?

 

Арне Слоттнинг "Ливерпул"даги фоалияти омадли бошланмоқда

 

"Ливерпул"даги Арне Слот даври Премьер-лигада кетма-кет учта ғалаба билан бошланди. Жамоа 4-турда ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни қабул қилади. "Ливерпул" учун энг қийин рақиб эмас. Бироқ, "Ноттингем Форест" бу мавсумни иккита дуранг ва битта ғалаба билан бошлади. Демак, бу ўйинда интрига учун умид бор.

 

"Байер" учун муҳим ўйин

 

"Байер" 2022/2023 йилги мавсумдан кейин илк бор Бундеслиганинг сўнгги турида мағлуб бўлди. Хамес шогирдлари ўз майдонида "Лейпциг"га имкониятни бой беришди (2:3). Леверкузенликлар бундай ҳис-туйғуларни бошдан кечирганига анча бўлганди. Энди эса "Байер" "Хоффенхайм"га қарши баҳс олиб боради. Мағлубият собиқ чемпионларга қандай таъсир қилганини мазкур ўйин орқали билиб олишимиз мумкин.

 

"Сити" ҳам мавсумни омадли давом эттирмоқда

 

"Манчестер Сити" мавсум бошида учта ғалабага эришди. Пеп Гвардиола жамоаси "Брентфорд"га қарши уй учрашувда ҳам бу анъанани давом эттириши мумкин.

 

Янгиланган "Юве" учун янги синов

 

Тиаго Мотта ҳозирча "Ювентус"нинг ўйинидан рози. Туринлик мухлислар Макс Аллегрининг "бўғиқ" футболидан сўнг тоза ҳаводан нафас олишмоқда. "Юве" сўнгги турда очко йўқотди, аммо барибир А Cериядаги пешқадамликни қўлдан чиқармади. Кейинги ўйинда туринликлар сафарда "Эмполи"га қарши ўйнайди. Бу клуб уч турда беш очко жамғариб, мавсумни яхши бошлади. Демак, "Ювентус"ни катта синов кутиб турибди.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"