Спорт

Слотнинг Ливерпулдаги ғалабали юриши тугади

Жамоа ўз майдонида сенсацион тарзда мағлуб бўлди.

Слотнинг Ливерпулдаги ғалабали юриши тугади

 

"Ливерпул" янги бош мураббий Арн Слот қўл остида биринчи марта мағлуб бўлди ва унинг қўл остида илк бор гол ўтказиб юборди. 72-дақиқада Хадсон-Одои жарима майдончаси четидан ажойиб зарба йўллади. Тўп дарвозанинг узоқ бурчагига бориб тушди.

 

Гарчи ўйин нуқтаи назаридан "Ливерпул" яхшироқ ўйнади ва хавфлироқ вазиятларни яратди. Масалан, зарбалар бўйича ҳисобда мезбонларнинг яққол устунлиги сезилди.

 

Нуно Эспирито Санту шогирдлари рақиб дарвозасига яқин жойда прессинг қилиб, буни ишончли тарзда уддалашди. "Ливерпул" қарши ҳужумларни яхши кўради, аммо бу ҳолатда деярли барча имкониятлар доим йўққа чиқарилди. Бундан ташқари "Ливерпул"нинг ҳужум чизиғида муаммолар юзага келди. Учрашув якунланишига оз қолган вақтда "Ливерпул" ҳужумларни янада кучайтирди. Натижада Нунес ҳужум қилинаётган вақтда тўпни йўқотди ва меҳмонларнинг қарши ҳужуми Эланганинг совуқ пасидан сўнг, Хадсон-Одоининг голи билан якунланди.

 

Шундан сўнг, Слот дарҳол Конатени майдондан олиб ташлади ва учта ҳимоячи билан ўйнашни бошлади. Рақиб жамоа дарвозаси томон босим янада кучайди, аммо бу дуранг учун ҳам етарли бўлмади. "Ливерпул"нинг энг яхши имконияти 17-дақиқада, Луис Диаз тўпни яқин устунга йўллагани бўлди. Агар тўп бироз ўнгга кетганида, эҳтимол, "Ливерпул" учун ўйин осонроқ ўтарди. Колумбиялик футболчи мавсум бошида ажойиб спорт формасида эканлигини кўрсатди, аммо бу сафар атиги 60 дақиқа ўйнади. Балки, унинг алмаштирилиши ўйин савияси билан эмас, балки терма жамоадаги учрашув ва чарчоқлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

 

"Ливерпул" тўрт турдан кейин 9 очко жамғаришга эришди. "Сити" параллель ўйинда "Брентфорд" устидан иродали ғалаба қозонди. Шу тариқа манчестерликлар "Ливерпул"дан уч очко олдинга ўтиб кетди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.