Спорт

“Арсенал” дербидаги ғалабани қандай қўлга киритди

Ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди.

“Арсенал” дербидаги ғалабани қандай қўлга киритди

 

Дерби олдидан "Арсенал" ярим ҳимояда жиддий муаммоларга дуч келди. Деклан Райс сўнгги турда қизил карточка олди ва дисквалификация қилинди. Мартин Одегаард Норвегия терма жамоаси сафида тўпиғидан жароҳат олди. Натижада, бир қатор мутахассислар томонидан мазкур учрашув дуранг натижа билан якунланиши ҳақида тахминлар билдирилганди.

 

Премьер-лиганинг ўтган мавсумида "Тоттенҳем" ўртача тўпга эгалик қилиш бўйича фақат "Сити"дан кейин иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, бу мавсумда Анжелос Постекоглоу жамоаси бу кўрсаткич бўйича пешқадамга айланди.

 

Дербида гарчи, меҳмонлар қарши ҳужумда ўйнаши кутилган бўлсада, аслида бундай бўлиб чиқмади. Биринчи бўлимдаги энг яхши вазиятни "Арсенал" яратди. Троссард тезда тўпни ўзига тўғрилаб олди ва Габриел Мартинеллига узатма берди. Унда эса бўш ҳудуд кўп эди, аммо бразилиялик очиқ турган шеригига тўпни узатиш ўрнига ўзи дарвоза томон зарба берди ва имкониятни йўққа чиқарди.

 

Учрашув сариқ карточкалар билан ҳам эсда қолди. Ушбу дербидан бир кун олдин бир ўйинда футболчиларни огоҳлантириш бўйича Премьер-лига рекорди ўрнатилди - "Челси" ва "Борнмут" футболчиларига 14 та сариқ карточка кўрсатилди. "Тоттенҳем" ва "Арсенал" футболчилари биринчи бўлимда етти марта огоҳлантириш олди. Бунга Журриен Тимбер ва Гуглиелмо Викарио ўртасидаги жанг билан бошланган муштлашув ҳам сабаб бўлди. Бироқ, иккинчи бўлимда фақат Жоргинё огоҳлантириш олди. Янги рекорд эса ўрнатилмади.

 

Бир соат давомида "Тоттенҳем" нафақат фаоллик кўрсатди, балки бир қатор хавфли вазиятларни яратишга ҳам муваффақ бўлди. Бироқ, "Арсенал" барибир ўз мақсадига эришди, жамоага бурчак тўпи ёрдам берди. Букаё Сака томонидан оширилган узатмадан сўнг, Габриел Магалҳаэс боши билан дарвозани ишғол қилди. Дарвозабоннинг бундай зарбани бартараф этиш имконияти йўқ эди. Бу ҳимоячи учун Англия чемпионатидаги 15-гол бўлди.

 

"Тоттенҳем" гол ўтказиб юборганидан кейин ҳам ташаббусга эга бўлишда давом этди, аммо "Арсенал" ўз жарима майдончасида ишончли тарзда ҳимояланди. Ушбу ғалабадан кейин "Арсенал" иккинчи ўринга кўтарилиб олди. "Тоттенҳем" тўрт турдан кейин тўрт очко билан 13-ўринда қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"