Ўзбекистон

Тошкентда яна автобус тутаб кетди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Тошкентда яна автобус тутаб кетди

Ижтимоий тармоқда “Mersedes-Benz” русумли автобусда тутун ҳосил бўлгани акс этган видео тарқалмоқда.

 

Расмий хабарга кўра, ҳолат “Бўзсув маркази – Чилонзор метроси” йўналишида ҳаракатланувчи автобусда содир бўлган. Автобус Бунёдкор шоҳкўчасидан ҳаракатланиб бораётган вақтида турбонадув қисмидаги носозлик сабабли тутун чиқариш қисмидан мой сизиб чиқиши оқибатида тутун чиққан.

 

Автобус ҳайдовчиси ушбу ҳолатни кўриб, соат 09:40 да “7-автобус саройи” филиалининг навбатчи нозимасига ахборот берган ва автобус зудлик билан автобус саройига қайтарилган. Ҳозирда “7-автобус саройи” филиалининг техник мутахассислари томонидан автобуснинг техник носозлиги бартараф этилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрь куни ҳам “MAN А22 СNG” русумли автобусда тутун чиқиш ҳодисаси кузатилганди.

custom img

Тошкентда ФВБ ходими олган порасини қайтараётган пайтда ушланди

Ходим хусусий клиниканинг ёнғинга қарши ҳолати бўйича ижобий хулоса беришни ваъда қилиб, 6,5 миллион сўм олган.

custom img

Ўзбекистон ҳудудидаги гидроэлектр станциялар сони 100 тадан ошди

Гидроэлектр станцияларда ишлаб чиқариш қуввати 800 мегаваттга оширилиб, умумий қувват 2 400 мегаваттга етказилди.

custom img

Тошкентда “Ақлли бекатлар” ўрнатилади

Янги бекатларда имконияти чекланган фуқаролар учун махсус кутиш жойи ташкил этилади, йўловчилар учун қулайликлар кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон томонидан юборилган гуманитар юклар озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалардан иборат бўлиб, улар Эроннинг Дарагаз шаҳрида расмийларга топширилди.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ёмғир сувлари баъзи ҳудудларда сув тошишига олиб келиши мумкин.

custom img

Андижонда 5 киши аёлни самосуд қилиб, сочини олиб ташлади

Самосуд қилган шахслар қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди

custom img

ИЖҚКД катта тезкор вакили 85 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Катта тезкор вакил тадбиркорга электрон доскаларни давлат мактабига таннархидан қимматга сотиб беришни ваъда қилган.

custom img

Россияда Телеграмни блоклаш бошланди

Россиянинг турли ҳудудларидан мессенжернинг ишламаётгани юзасидан шикоятлар келиб тушган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"