Ўзбекистон

Омбудсманга янги ҳуқуқ берилмоқда

Бу бўйича янги қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Омбудсманга янги ҳуқуқ берилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 17 сентябрь куни ўзказилган мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

 

Мазкур қонун лойиҳаси билан омбудсман фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириб, унинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш борасидаги ваколатларини кенгайтиришга қаратилган мутлақо янги ҳуқуқ — президентга, Олий Мажлис палаталарига, Вазирлар Маҳкамасига “махсус маъруза” тақдим этиш ҳуқуқи белгилаб қўйилмоқда.

 

Шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларини бажарилиши юзасидан “муқобил маъруза” тайёрлаши ҳамда тегишли халқаро ташкилотларга тақдим этиш мумкинлиги белгиланмоқда.

 

Шу билан бирга, омбудсман лавозимига номзодга қўйиладиган талаблар соддалаштирилиб, айрим талаблар (юксак ахлоқий сифатларга, олий маълумотга, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида зарур тажрибага эга бўлган) бекор қилинмоқда.

 

Омбудсман таъсир чораларининг турларига аниқлик киритилган ҳолда, (огоҳлантириш, тақдимнома, илтимоснома ва талабнома) алоҳида бобда, ҳар бир таъсир чораси алоҳида-алоҳида моддада акс эттириляпти.

 

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) институтининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институт сифатидаги аҳамиятининг ошишига, унинг ҳуқуқлари кенгайтирилишига ва мажбуриятлари аниқлаштирилишига хизмат қилади. 

 

custom img

Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси таклиф этилди — Шаҳноза Мирзиёева

Бу ҳақдаги қонунчиликка ўзгартиришлар масъул идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон шахматчиларини Жаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалаба билан табриклади

Давлат раҳбари шахматчиларнинг Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ терма жамоаларига қарши ғалабаларини алоҳида қайд этди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев туризм соҳаси ходимларига табрик йўллади

Президент «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган туризм ходими» фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қилди.

custom img

5 ёшли қизалоқнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчирилади — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари оилага зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилаётганини билдирди.

custom img

«Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади» — Саида Мирзиёева Наманганда 5 ёшли қизча зўрлангани ҳақида

Бундай жиноятлар учун жазони кучайтириш масаласи кўриб чиқилаётгани билдирилди.

custom img

Сурхондарёда ер олди-сотдиси ортидан можаро: 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган беш киши қамалди

Уларга 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Наманган боғчасидаги жинсий зўравонлик: жиноят иши прокуратурага ўтказилди

Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

custom img

Боғчадаги жинсий зўравонлик ҳолати: Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан боғчаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш талаб қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"