Спорт

“Барселона” Чемпионлар лигасини мағлубият билан бошлади

Жамоа Испания чемпионатида ғалабали юришда давом этаётган эди.

“Барселона” Чемпионлар лигасини мағлубият билан бошлади

 

Ла Лигадаги кетма-кет бешта ғалабадан сўнг, мухлислар олдинги "Барса" яна қайтгани ҳақида гапиришни бошлашганди. Уларнинг айтишларича, "Реал" ва "Атлетико" янги келган футболчилари билан банд бўлиб қолган бир пайтда, Ханси Флик жамоаси бундан унумли фойдаланиб чемпионликни қўлга киритиши мумкин. "Барселона" мавсумни шу қадар омадли бошладики, жамоанинг барча муаммолари бирданига ҳал бўлгандек туюлди. Флик "Барса"га куч ва устунлик туйғусини қайтарганига кўпчилик ишонишди.

 

 

"Барселона"нинг "Манако" билан ўйинини баҳолаш қийин. Тер Штеген иккитадан кўп гол ўтказиб юбориши мумкин эди. Каталонияликлар 10-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнашди. Агар бу ҳолат содир бўлмаганида "Барса"га баҳо бериш осонроқ бўларди. Ҳар ҳолда, "Монако" мавсум бошидан бери "Барселона"ни ҳимояда ўйнашга мажбур қилган биринчи жамоа бўлди. Ва бу биринчи дақиқаларданоқ бошланди. "Барса"нинг марказдаги устунлиги йўққа чиқарилди. Шунингдек, испанларнинг ҳимоя чизиғида бир қатор муаммолар борлиги маълум бўлди. Агар Гарция майдондан четлатилмаганида, "Монако" ўзини бу қадар қулай ҳис қилмаган бўларди. Бироқ, Эрик майдонда бўлганида ҳам, "Барселона"да муаммолар бўлиши мумкин эди.

 

 

Фликнинг жамоаси мафтункор, лекин жуда қўпол. Узоқ муддатли чемпионатда муваффақият қозониш учун жамоани янада мустаҳкамлаш керак. "Барселона" "Монако"дан муҳим сабоқ олди. Унга ҳамма нарса осон бўлмаслиги кўрсатилди. "Монако" билан ўйин Чемпионлар лигасидаги 1-тур баҳси эди, ҳали ортиқча баҳолашнинг ҳожати йўқ. "Барса" албатта ўз очколарини олади ва плей-оффга чиқади. Шундай бўлсада, "Монако"га қарши ўйин "Барселона"ни олдинда бўладиган катта ўйинлар учун тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. "Монако" чемпионатдаги бешта ғалабадан сўнг "Барселона"ни тинчлантирди ва янада кучлироқ тайёргарлик олиб бориш кераклигини кўрсатди.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"