Спорт

"Реал" Ла Лигада навбатдаги уч очкони қўлга киритди

Жамоа таркибида юлдузлар ўзларини кўрсатишга муваффақ бўлди.

"Реал" Ла Лигада навбатдаги уч очкони қўлга киритди

 

"Реал Мадрид" бу ҳафта Чемпионлар лигаси доирасида "Штутгарт" билан қийин ўйин ўтказди. Шунинг учун Анчелотти муҳим ротацияни амалга оширди. 6-тур ўйинида Виниcиус захира ўриндиғига жойлаштирилди ва тўрт ҳимоячидан фақат Карвахал асосий таркибда майдонга тушди.

 

Учрашув Беллингемнинг рақиб футболчиси билан тўқнашувида оқибатида жароҳат олиши билан бошланди. Англиялик футболчи мавсум бошини ўтказиб юборган, янги жароҳат эса "Реал" учун жиддий муаммо бўлиши мумкин эди. Бироқ, Жуде тез орада майдонга қайтди ва ўйинни давом эттира олди.

 

Таркибдаги баъзи муаммоларга қарамай, "Реал" жуда ҳам тартибли ўйин намойиш этди. 11-дақиқадаёқ Гулер боши билан тўпни дарвозага йўллади ва бу вазиятда Мбаппе гол уриши мумкин эди. Француз футболчиси тўпни ўзига тоғрилаб олиб зарба берди, аммо унинг зарбасини дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди. Мбаппеда бошқа имкониятлар ҳам бўлди, лекин барибир гол ура олмади. "Эспанёл" биринчи бўлимда яхши ҳимоялана олди. Каталония жамоаси бу ёзда қийинчилик билан, бир йиллик танаффусдан кейин Ла Лигага қайтди. Дастлабки турлардан сўнг жамоа турнир жадвалининг ўртасида бормоқда.

 

Иккинчи бўлим қизиқ эпизод билан бошланди. Куртуа кутилмаганда ўз дарвбозасига тўп киритиб қўйди. Шу тариқа "Реал" апрель ойида "Барселона" Мадридга ташриф буюрганидан бери илк бор ўз уйида тўп ўтказиб юборди. Шундан сўнг Анчелотти дарҳол Винициусни майдонга туширди. Орадан бир-икки дақиқа ўтгач, мадридликлар Карвахалнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. "Эспанёл" шу дақиқадан бошлаб дуранг натижани ушлаб қолиш учун ҳаракат қилди. Бироқ, жамоага бу ёрдам бермади. "Реал Мадрид"нинг босими 75-дақиқада урилган гол билан якунланди. Виниcиус чап қанотдан оёғининг ташқи томони билан ажойиб узатмани амалга оширди ва Родриго тўпни осонгина дарвозага жойлаб қўйди.

 

Шундан кейин "Эспанёл"нинг ҳимояси парчаланиб кетди. Бу эса мезбонларга учинчи голни тақдим этди. Мбаппенинг голли узатмасидан сўнг, Виниcиус ҳужумни гол билан якунлаб қўйди. Ўйин охирида Эндрик ажойиб тарзда рақибини ортда қолдириб, пенальти ишлади. Мбаппе эса уни голга айлантирди - 4:1. Шу тариқа Мадрид жамоаси яна бир муҳим уч очкони қўлга киритди.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"