Ўзбекистон

Тошкент аэропортида Ўзбекистонда йўқ қушларни олиб киришга уринган шахс ушланди

Уларнинг умумий қиймати тахминан 60 млн сўмдан ошмоқда.

Тошкент аэропортида Ўзбекистонда йўқ қушларни олиб киришга уринган шахс ушланди

Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон фаунасида мавжуд бўлмаган қушларни яширин олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

 

Жумладан, Вьетнамнинг Камрань шаҳридан учиб келган йўловчилардан бирининг багажи  белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, тегишли рухсатномаларга эга бўлмаган 12 бош қушлар борлиги аниқланди. 

 

Мева қутиси орасига яширилган, сақлаш ва ташиш қоидаларига риоя қилинмаган тарзда олиб келинган сариқ ва оқ бўйинли бутақушларнинг ҳозирги ҳолатини мутахассислар салбий баҳолашмоқда. Жумладан қушлардан 3 боши аллақачон нобуд бўлган. 

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширувлар давом эттирилмоқда. 

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қушларнинг умумий қиймати тахминан 60 млн сўмдан ошмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб иккита BYD хатланди

Қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда, машиналар аукционда сотилади.