Спорт

“Барса”нинг ғалабали церийаси якунланди

Каталонияликлар Испания чемпионатидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олишди.

“Барса”нинг ғалабали церийаси якунланди

 

Испания чемпионатининг дастлабки етти турида кетма-кет ғалаба қозонган "Барселона"нинг cерияси якунига етди. 8-турда "Осасуна" меҳмони бўлган жамоа барчани ҳайратда қолдирди. Флик клубда яна бир ўзгаришни амалга оширишга қарор қилди. Жамоанинг икки энг яхши футболчиси Рафиня ва Ямал захирада қолдирилди. Мураббий бу футболчиларни Чемпионлар лигаси учун сақлаб қўйишни мақсад қилган бўлиши мумкин. Натижада "Осасуна" ўзини хотиржам ҳис қилди.

 

18-дақиқадаёқ "Осасуна" ҳисобни очди. Сарагоса чап қанот бўйлаб олдинга юрди ва Будимирга узатма берди. Жамоадоши эса ундан унумли фойдалана олди. Голдан атиги 10 дақиқа ўтиб, "Осасуна" иккинчи голни киритишга муваффақ бўлди. Бу сафар Сарагосанинг ўзи "Барса" дарвозабонини чиройли тарзда алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозага тўп киритди. Бундай вазиятда ҳатто Тер Штеген ҳам "Барса"ни қутқара олмасди.

 

"Барселона" биринчи бўлимда 72% тўпга эгалик қилди, аммо "Осасуна" энг яхши имкониятларга эга бўлди. Танаффусда Флик ўзгартиришларга қўл уриши мумкин эди, аммо бу амалга ошмади. Иккинчи бўлим бошида эса "Барселона" битта голли фарқни йўққа чиқарди. "Осасуна" дарвозабонининг хатоси каталонияликларга ёрдам берди. Бир неча дақиқа ўтиб Виктор Пау жамоасининг навбатдаги голига муаллифлик қилди. Шундан сўнг Флик бир вақтнинг ўзида Ямал ва Рафиняни майдонга туширди. Тезкор ҳужумлар натижасида "Барса"нинг ҳимоясида бўшлиқлар юзага келишни бошлади. Ферран Торрес ҳисобни тенглаштириш учун ажойиб имкониятга эга бўлди, лекин унинг зарбасини дарвозабон бартараф этди.

 

Мезбонларнинг навбатдаги қарши ҳужуми Домингеснинг қўполлиги учун "Барса" дарвозасига белгиланган пенальти билан якунланди. Пенальтини Будимир аниқ амалга ошириб ҳисобни янада ишончли кўринишга олиб келди. Шундан сўнг "Барселона" тўлиқ ҳимоявий ўйин намойиш этган мезбонларга қарши ҳеч нарса қила олмади. Каталонияликлар ўйин сўнггида ҳам таслим бўлмади. Ямалнинг 89-дақиқадаги голи ҳисобни қисқартиришга ёрдам берди. Шу тариқа, "Барселона"нинг ғалабали cерияси якунига етди. "Реал" "Атлетико"га қарши дербида ғалаба қозонган тақдирда ҳам, Флик жамоаси тур якунида биринчи ўринда қолади.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"