Жаҳон

Норвегия Россия билан чегарасига панжара ўрнатиши мумкин

Бу ҳақида Норвегия адлия вазири Эмили Энгер Мел маълум қилди.

Норвегия Россия билан чегарасига панжара ўрнатиши мумкин

Унинг сўзларига кўра, расмийлар Финляндия чизиғи бўйлаб Россия билан чегарани мустаҳкамлаш бўйича "бир қанча чора-тадбирлар"ни кўриб чиқмоқда, булар қаторида тўсиқлар ўрнатиш, чегарачилар сонини кўпайтириш ёки назоратни кучайтириш чоралари бор. Чегарага яқинлашаётган одамларни аниқлаш учун панжара ичига датчиклар ўрнатилиши ҳам мумкин.

 

"Агар чегарадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашса, Норвегия ҳукумати уни қисқа фурсатда ёпишга тайёр", — деди Энгер Мел.

 

Финляндия 2023 йил охирида Россиядан келган барча назорат-ўтказиш пунктларини ёпганди ва ҳозирда умумий узунлиги 200 километргача бўлган чегара панжарасини қурмоқда.

custom img

Қозоғистон 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланади

Қозоғистон бу борада Австралия ва Европа давлатлари тажрибасини ўрганаётганини билдирган.

custom img

Афғонистонда оилалар тирик қолиш учун қизларини сотишга мажбур бўлмоқда — BBС

БМТ маълумотларига кўра, бу йил Афғонистонга ажратилган гуманитар ёрдам ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 70 фоизга камайган.

custom img

Исроил Эронга қарши янги операция ўтказишга тайёрланмоқда — CNN

Тел-Авивда Теҳрон дипломатик паузадан фойдаланиб вақт ютишга уринмоқда деган хавотир кучаймоқда.

custom img

Британия қироли Чарлз III “вафот этди” — Radio Caroline

Радиостанция эфирида техник хато сабаб қиролнинг вафоти ҳақида нотўғри хабар тарқатилди ва кейинчалик тингловчилар ҳамда қироллик оиласидан узр сўралди.

custom img

Россия қирувчилари Қора денгиз устида Британия разведка самолётига хавфли тарзда яқинлашди

Ҳодисадан сўнг Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги Россия элчихонасидан расмий изоҳ талаб қилди.

custom img

АҚШ ва Исроил Эронга собиқ президентни раҳбар қилмоқчи бўлган — NYT

Исроил урушнинг биринчи кунида Теҳронда уй қамоғидаги Маҳмуд Аҳмадинажодни озод қилиш мақсадида унинг қароргоҳига зарба берган.

custom img

Эрон АҚШ янги зарбалар берса уруш кенгроқ ёйилишини маълум қилди

Доналд Трамп Эрон билан келишувга эришилмаса мамлакатга қарши ҳужумлар қайта бошланиши мумкинлигини билдирган эди.

custom img

Путиннинг Хитойга расмий ташрифи якунланди: 40 та ҳужжат имзоланди

Россия ва Хитой етакчилари “энг нозик масалаларни” чой устида муҳокама қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"