Спорт

Янги Чемпионлар Лигасининг асосий сенсацияси

"Реал" бир йил ичида биринчи марта мағлуб бўлди.

Янги Чемпионлар Лигасининг асосий сенсацияси

 

Мадридликлар янги Чемпионлар Лигасининг биринчи тур ўйинини ғалаба билан бошлаганди. Эндрик мусобақа доирасида биринчи марта майдонга тушди ва Чемпионлар лигасида гол урган энг ёш "Реал Мадрид" футболчисига айланди. Иккинчидан, Эдуардо Камавинга жароҳати сабаб мавсум бошини ўтказиб юборганидан сўнг, сафга қайтди. Яна бир қизиқ жиҳат шундаки, Лунин яна жароҳат олган Куртуанинг ўрнини эгаллади.

 

"Лилл" Мадрид жамоасига қарши яхши тактика қўллай олди. Жамоа таваккал қилмасликка ва қарши ҳужумларда ўйнашини амалда кўрсатиб қўйди. "Реал" бунга қаршилик қилмади ва ўзининг ўйинини кўрсатишда давом этди. Жамоа учрашув давомида бир неча бор хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлди, бироқ улардан унумли фойдалана олмади.

 

"Лилл"нинг ҳужумдаги асосий умиди Эдон Жегрова эди. Косоволик футболчи ўнг қанотда имкониятлар қидирди ва тез-тез ҳужумларни яратишда фаоллик кўрсатди. Лекин, унинг ҳаракатлари камдан-кам ҳолларда муваффақиятли якунланди. Унга ҳужумда тўпурар Жонатан Девид ва Реми Кабелла ёрдам берди.

 

Биринчи бўлимдаги энг хавфли вазият 19-дақиқада юзага келди. Эндрик тезкорлик билан тўпни рақиб жарима майдончасига олиб кирди ва яқин масофадан Люк Чевалиер дарвозасини нишонга олди. Аммо. тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, "Лилл" ниҳоят ҳужумлар уюштиришни бошлади. Жегрова ҳимоячиларни ортда қолдириб Лунин дарвозаси томон зарба йўллади. Лекин, украиналик футболчи унинг зарбасини бартараф этишга муваффақ бўлди.

 

Тайм ўрталарига келиб жамоалар ўз ўйинларини алмашгандек бўлди: "Лилл" кўпроқ позицион ҳужумларни амалга оширишни бошлади. "Реал" эса Виниcиус орқали қарши ҳужумларга ўтишга ҳаракат қилди. Мезбонлар бўлим охирида жарима майдончаси олдида стандарт вазиятга эга бўлди. Жегрова эса ўз ихтиёри билан зарбани амалга оширди. Жарима майдончаси ичида эса ҳакам Камавинга тўпни қўли билан ўйнаган деб топди ва мадридликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Давид пенальтини совуққонлик билан голга айлантирди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

 

"Реал" ўйин якунига қадар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди, бироқ барча уринишлар бесамар кетди. Шу тариқа "Реал Мадрид" бир йил давомида илк бор мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлди. Француз клуби эса ўз тарихидаги муҳим ғалабага эришди.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"