Ўзбекистон

Самарқандда севгилисини ўлдирган эркак 17 йилга қамалди

Ҳодисага рашк сабаб бўлган.

Самарқандда севгилисини ўлдирган эркак 17 йилга қамалди

Самарқанд вилоятида севгилисини ўлдирган 28 ёшли эркак 17 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақида “Сукут сақлама” лойиҳаси хабар берди.

 

Қайд этилишича, 1996 йилда туғилган Б.Э. жабрланувчи П. билан унаштирилган. Улар 2023 йилда телеграм тармоғида танишган, тез орада уларнинг дўстона ёзишмалари севги ёзишмаларига айланган. Шундан сўнг улар учрашишга қарор қилган. Охир-оқибатда севишганлар унаштирилган.

 

Б.Э.  бўлажак турмуш ўртоғини рашк қилиб, назоратда сақлашга, доимо кўз ўнгида ушлаб туришга ҳаракат қилган. Аёл эса бундан норози бўлган.

 

Рашк ортидан келиб чиққан доимий жанжал туфайли П. муносабатларни бузишдан сўз очган, бу эса эркакни ғазаблантирган. Шунда эркак бўлажак турмуш ўртоғига ўлдириш билан таҳдид қилиб, жисмоний зўравонлик ишлатган ва уни таъқиб қилган.

 

Эркак қотилликка жиддий тайёргарлик кўрган. У Самарқанд шаҳридаги «Сиёб» бозоридан ошхона пичоғи сотиб олган. 2023 йил 7 апрель куни Б.Э. қизнинг уйига келган ва уни уйдан узоқроққа олиб кетган. Эркак олдиндан яшириб қўйган пичоқ билан қизнинг қорни ва сон қисмига бир нечта жароҳатлар етказган. Аёл қочишга ҳаракат қилганда Б.Э. янада ғазабланган ва у унинг қўллари ва бел қисмига бир неча марта пичоқ санчган.

 

П. шифохонага етиб келгунча йўлда вафот этган. Жиноят содир этганидан кейин эркак ички ишлар органларига бориб, қилмишига иқрор бўлган.

 

Судда Б.Э. ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, бу қилмишига аёлнинг ўзи айбдорлигини, қўнғироқларига жавоб бермагани, унга эътибор бермай, уни ташлаб кетмоқчи бўлганини айтиб, жазони енгиллаштиришни сўраган.

 

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман суди 2024 йил 13 сентябрда Б.Э.ни Жиноят кодексининг 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми, шунингдек, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топди ва 17 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий режимли колонияда ўташга ҳукм қилди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди

“Йўл харитаси”да бир қатор тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

custom img

Ўзбекистон Ҳиндистон билан ЖСТга қўшилиш бўйича музокараларни якунлади

Томонлар ўртасида бозорга кириш масалалари бўйича протокол имзоланди.

custom img

Саида Мирзиёева кичик бизнес учун солиқ шароитлари енгиллаштирилгани ҳақида ёзди

Саида Мирзиёева бунинг самарасини, энг аввало, оилавий корхоналар, кафелар, дўконлар, хизмат кўрсатувчилар, мамлакат иқтисодиётини ҳаракатга келтираётган минглаб инсонлар ҳис қилишини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорларга ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади

Мазкур тартиб давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчиларга татбиқ этилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Президент Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида иштирок этади.

custom img

Фарғонада эркак ер талашиб одамларга пичоқ билан таҳдид қилди

Болалар футбол майдонидаги ободонлаштириш ишлари вақтида ер масаласида келишмовчилик юзага келган.

custom img

Президент фармони билан бир гуруҳ марҳум ижодкорлар мукофотланди

Мамлакатда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган марҳум санъаткор, ёзувчи, ҳофиз, олимлар тақдирланди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Остонада бўлади

Президент Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"