Жаҳон

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг икки нафари ёш бола экани маълум бўлди

Вафот этганларнинг барчаси Хоразм вилоятидан эканлиги қайд этилган.

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг икки нафари ёш бола экани маълум бўлди

 

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги трассада содир бўлган ЙТҲ оқибатида олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, қурбонлар орасида икки нафар бола ҳам бор.

 

Воқеа 16-октабр куни содир бўлганди. Jaс русумли автомобиль чегарадан ўтиш учун навбатда турган йўл четидаги МАN юк машинаси орқасига бориб урилган. Автомобилда жами 10 киши бўлган. 6 киши ҳалок бўлган, қолган тўрт нафар йўловчи Бейнеу туман марказий касалхонасига ётқизилган. Жабрланганларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланган.

 

Маълумотларига кўра, ҳалок бўлган барча фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилган. Улар Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган бўлган.

 

“Ақтаудаги бош консуллик ходимларимиз уларнинг қариндошлари билан боғланишди. Бугун улар Қозоғистонга келишади. Яқин кунларда жасадлар Ўзбекистонга олиб келинади. Шифохонада ётган тўрт нафар фуқаромизнинг аҳволи яхши, деб баҳоланмоқда. Улар шифохонадан чиққанларидан кейин Ўзбекистонга қайтади”, - дейилади вазирлик хабарида.

 

Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси Хоразм вилоятидан бўлган — уч эркак, бир аёл ва икки нафар бола. Бир нафар эркак, аёл ва икки бола касалхонада.

custom img

АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Мамлакат электр тармоғида хорижий ускуналардан фойдаланишга чекловлар жорий этилади.

custom img

Хоманаий ҳужумда оғир яраланган, аммо тирик — Трамп

АҚШ президенти Хоманаий танасининг чап қисми, жумладан, қўли ва оёғидан оғир жароҳатланганини айтди.

custom img

Непалда сув тошқинлари қурбонлари сони 157 кишига етди

41 киши жароҳатланган, 3,3 мингдан ортиқ қутқарувчи ҳудудда иш олиб бормоқда.

custom img

Қозоғистонда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларга чеклов киритилиши мумкин

Тоқаев 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлаш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.

custom img

“Уйда ёлғиз” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Унинг ўлими сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Непалда кучли сув тошқини бўлди: қурбонлар сони 95 нафарга етди

Бхоте Коши дарёсида юзага келган тошқин оқибатида 63 киши жароҳатланди, юзлаб одамлар бедарак йўқолган.

custom img

Владимир Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан тақдирлади

Мукофот унга инсон ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"