Ўзбекистон

Тошкентда "Шарқ Ренессанслари феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар" номли маданий мерос ҳафталиги бошланди

Ҳафталик доирасида Тошкент аҳолиси ва пойтахт меҳмонлари ташриф буюриши мумкин бўлган кўргазмалар ташкил этилади.

Тошкентда "Шарқ Ренессанслари феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар" номли маданий мерос ҳафталиги бошланди

 

Жорий йилнинг 18-27 октябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти халқаро маданий мулоқот марказига айланади. Бугун Тошкентда "Шарқ Ренессанслари феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар" номли маданий мерос ҳафталиги бошланди. Ушбу тадбир доирасида конференциялар, семинарлар, форумлар, кўргазмалар ва тақдимотлар ташкил этилади. Тадбирда 100 дан ортиқ хорижий олим ва мутахассислар, жумладан, халқаро маданий ташкилотлар раҳбарлари, чет эл музей ва кутубхоналари бошқарувчилари иштирок этиши кутилмоқда. СNN ва Euronews телеканаллари ахборот йўналишида кўмаклашади.

 

Маданий мерос ҳафталигини ўтказишнинг асосий мақсади халқаро мулоқот ва ўзаро билим алмашишни мустаҳкамлаш, чет эллик ҳамкорлар билан янги қўшма лойиҳаларни тасдиқлаш бўлиб, булар мамлакат маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш учун йўналтирилган. Бу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ равишда ўтказилмоқда.

 

18-28 октябрь кунлари ҳафталик доирасида Тошкент аҳолиси ва пойтахт меҳмонлари ташриф буюриши мумкин бўлган кўргазмалар ташкил этилади. Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросига бағишланган ноёб экспозисиялар Темурийлар тарихи давлат музейи, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ва Ўзбекистон тарихи давлат музейининг Тошкент филиалида намойиш этилади.

 

Илмий доира вакиллари ва расмийлар иштирокида мавзуга оид форумлар ўтказилади. Маданий мерос ҳафталигининг ҳар бир куни исломгача бўлган даврдан бошлаб Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс давригача бўлган даврларга бағишланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган "Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази" мега лойиҳаси тақдимоти ҳафталикнинг муҳим қисми бўлади. Маданий мерос ҳафталиги иштирокчилари қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази биносига ташриф буюриш ва у ерда хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ноёб илмий лойиҳалар тақдимоти ўтказиш учун ноёб имкониятга эга бўладилар. Шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) аъзолари иштирокида ташкил этиладиган Марказнинг музей залларида мавзули кўргазма ва экспозисиялар очилади.

 

Умуман олганда, Маданий мерос ҳафталиги Самарқандда ўтказилган VIII Конгресс доирасида бошланган ва тасдиқланган бир қатор йирик лойиҳаларнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Эндиликда, ушбу лойиҳаларни ишлаб чиқиш жараёни бошланмоқда.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

custom img

Томди туман суди раиси лавозимига мажбуран тайинлангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Судьялар олий кенгаши унинг тайинлови ЙТҲ билан боғлиқ экани ҳақидаги тахминларни асоссиз деб атади.

custom img

Президент “Тилло домор” корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуаси фаолияти билан танишди

Корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, йилига қарийб 100 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланади.

custom img

Урганч халқаро аэропортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 300 нафардан 1 минг 300 нафаргача ортади

Президент Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминалини кўздан кечирди.

custom img

Омскдаги ёнғинда жароҳатланган икки ўзбекистонликнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

Улардан бири сунъий нафас олиш аппаратига уланган, иккинчиси ҳам реанимация бўлимида даволанмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"