Спорт

“Бу Мадрид жамоаси учун маънавий мағлубият”

Жаҳон ОАВлари “Олтин тўп” натижалари ҳақида нималарни ёзишмоқда

“Бу Мадрид жамоаси учун маънавий мағлубият”

 

Бир неча кун олдин "Манчестер Сити" футболчиси Родри "Олтин тўп"ни қўлга киритди. Бироқ, тақдирлаш маросимида унинг Мадриддаги асосий рақиблари иштирок этмагани кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмоқда. "Реал Мадрид" мавсумнинг энг яхши жамоаси, Анчелотти эса энг яхши мураббий деб топилган бўлсада, клуб аъзолари маросимда иштирок этишдан бош тортишган. Буларнинг барчаси Виниcиус Жуниор билан бўлган воқеаларга нисбатан билдирилган эътироз эди. Бир ой давомида бутун клуб бразилиялик футболчи "Олтин тўп"ни олишига ишонч ҳосил қилди. Бироқ, охирги лаҳзада парвозни бекор қилиб, Парижга боришдан бош тортишди.

 

"L'Equipe": "Бу Мадрид жамоаси учун маънавий мағлубият"

 

“Ажойиб услубга эга Родри 28 ёшида сайёрадаги энг яхши футболчига айланди. Месси ва Роналдунинг қарийб йигирма йиллик ҳукмронлигидан сўнг, айнан испаниялик футболчи совринни қабул қилиб олди. "Реал" ғолибни олдиндан билмаслигини тан олмади. Мағлубият ҳақидаги миш-мишлар орасида Парижга келишдан бош тортди. Анчелотти ва Мбаппега совринни олишга рухсат берилмади. Душанба куни мадридликлар "Барселона"дан мағлуб бўлганидан кейин яна бир маънавий мағлубиятга учради. Клуб спортнинг қадрини, яъни ғолибларга бўлган ҳурматни оёқ ости қилди. Келажакда улар ўзларидан буни талаб қилишлари қийин бўлади”.

 

"Аtletik": "Реал Мадрид" спортнинг эгаси эмас"

 

"Реал Мадрид"нинг бу йил Виниcиус совринни қўлга кирита олмагани ҳақидаги хабарга муносабати ҳурмат қилинадиган ҳолат эмас. Фақат энг ғалати мухлислар ярим ҳимоячи ғалаба мезонларига жавоб бермайди деб ўйлашади. Албатта, тўғрисини айтайлик, Мадрид жамоаси сайёрадаги энг катта клуб. Ва улар ўзларини Европа қироллари деб эълон қилганларида, ҳеч ким улар билан баҳслаша олмайди. Аммо Мадрид спортнинг эгаси эмас ва энг нуфузли мукофотларга доимий даъволик қилолмайди".

 

"О Globo": "Ғолибни аниқлашда ирқчилик таъсир кўрсатди"

 

"Олтин тўп"нинг Родрига берилиши, Вини ажойиб ўйинлар кўрсатишига қарамай, бир қатор оқибатларга олиб келди. Жамоатчиликнинг бир қисми танловга ирқий омил таъсир қилганини гапиришмоқда. Футболчи атрофидаги баъзи инсонлар худди шундай фикрда. Уни қўллаб-қувватлайдиганлар билан бирга, қаршилик кўрсатадиганлар ҳам жуда кўп. Асосий овоз берувчилар Европадан эканлигини инобатга олсак, бу ерда ҳеч қандай адолатга ўрин қолмайди”.

 

"Relevo": "Родри 14 йил олдинги адолатни тиклашга ёрдам берди"

 

"Родри душанба куни “Манчестер Сити” ва Испания терма жамоасидаги ажойиб ўйинлари туфайли “Олтин тўп”нинг янги совриндори бўлди. У Премьер-лига ва Европа чемпионлигини қўлга киритди, ҳар иккала унвонда ҳам асосий ўйинчи бўлди. У асосий фаворит ҳисобланаётган Виниcиус Жуниорни мағлуб этди. Родри 1960 йилда Луис Суаресдан кейин "Олтин тўп"ни қўлга киритган иккинчи испаниялик футболчига айланди. Улар орасида кўплаб номзодлар бор эди. 23 йил аввал Раул “Олтин тўп”га бармоқлари билан тегиб қўйганди. Бироқ, кўплаб дастлабки башоратлардан фарқли ўлароқ, ғолиб Майкл Оуэн бўлган. 2010 йилги Хави ва Иниестанинг мағлубияти эса бундан ҳам ёмонроқ эди. 2010 йилда "Frans Football" ва FIFА йилнинг энг яхши футболчиси учун мукофотни бирлаштиришга қарор қилишди. Айнан шу ўзгариш туфайли Месси "Олтин тўп"ни қўлга киритди. Энди Родри "Реал"нинг икки футболчисини мағлуб этди. Қайсидир маънода, бу Родри 14 йил ўтгач амалга оширилган ўзгаришдан кейинги адолатни тиклашга ёрдам бергандек туйилади ”.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"