Ўзбекистон

ЖСТга аъзолик Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишини тезлаштиради

Яқин 5-7 йил ичида ЯИМ қўшимча 17 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

ЖСТга аъзолик Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишини тезлаштиради

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги яқин 5-7 йил ичида ЯИМ қўшимча 17 фоизга ўсишига ёрдам бериши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақида Вашингтон шаҳрида Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг йиллик йиғилиши доирасида Жаҳон банки, Жаҳон савдо ташкилоти ва Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўли: ислоҳотлар ва глобал интеграция” мавзусида юқори даражали давра суҳбатида маълум қилинди.

 

 

Йиғилишда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида амалга ошираётган муҳим ислоҳотлари, шунингдек кўп-томонлама савдо тизими ва глобал қўшилган қиймат занжирларига қўшилиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ва стратегик ислоҳотларга ҳамда ЖСТга аъзолик ушбу туб ўзгаришларнинг ажралмас бир қисми эканлигига урғу бериб, “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган мақсадлар ва уларга эришиш режалари билан таништирди.

 

Якунда давра суҳбати иштирокчилари ислоҳотлар ва интеграция йўлидаги салмоқли муваффақиятларни қайд этиб, 2026 йилда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнини якунлаш мақсадида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этишди.

custom img

Россияда бензин экспортига қўйилган тақиқ яна узайтирилди

Гуманитар ёрдам мақсадида хорижий давлатларга ёқилғи экспорти халқаро ҳукуматлараро келишувлар асосида амалга оширилади.

custom img

Тошкентда ёлғиз кекса аёлга бепарво муносабат қилган масъуллар ишдан бўшатилди

Текширувда кекса аёлнинг соғлиғи оғирлашганига қарамай, унга доимий парвариш зарурати ўз вақтида белгиланмагани маълум бўлди.

custom img

Ўзбекистонга салқин ҳаво кириб келмоқда

Дам олиш кунларидан бошлаб ҳаво ҳарорати босқичма-босқич пасая бошлайди.

custom img

Андижонда 39 минг доллар эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Улар давлат захирасидаги 24 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

custom img

Тошкентда мансабдорлар қарийб 20 млрд сўмлик буджет маблағларини талон-торож қилди

"Ҳудудгазтаъминот" ва "Технопарк" мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Йўл ҳақини тўламаган йўловчилардан қарийб 2 млрд сўм жарима ундирилди

Жорий йил бошидан буён Тошкент автобусларида чиптасиз юрган 79 618 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

custom img

Аҳоли фойдаланадиган ҳудудлар қурилиш майдонига айлантирилмаслиги керак — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари пойтахтдаги жамоат ҳудудлари, болалар майдончаси ва яшил ҳудудлар сақланиши зарурлигини таъкидлади.

custom img

“Хоразм гуручи” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Янги мақом маҳсулот номининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаб, ундан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга хизмат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"