Ўзбекистон

Самарқандда бир нечта мансабдор пора билан қўлга тушди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноий иш очилган.

Самарқандда бир нечта мансабдор пора билан қўлга тушди

 

Мутасадди ташкилотлар вакилларининг ўз мансаб вазифаларини суиистеъмол қилган ҳолда порахўрлик ҳолатларига йўл қўяётганлигига гувоҳ бўляпмиз. Бу эса ўз навбатида халқ ва давлат идоралари ўртасидаги ишончнинг дарз кетишига олиб келади. Коррупцион ҳаракатларга барҳам бериш ва нафси ҳакалак отган “масъуллар”нинг қилмишларига чек қўйиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

 

Хусусан, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИЖҚК Департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Каттақўрғон тумани Солиқ инспекцияси инспектори, 1981 йилда туғилган М.Р. мазкур туманда яшовчи маҳаллий фуқаронинг 11 миллион 500 минг сўм миқдоридаги солиқ қарзини электрон базадан ўчириш ва қарздорлик тўланганлиги хусусида сохта ҳужжат расмийлаштириб бериш эвазига талаб қилинган 6 миллион сўм пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 

Шунингдек, 1972 йилда туғилган Самарқанд шаҳар Мудофаа ишлари бўлимининг Сафарбарлик чақирув резерви бўлинмаси бошлиғи, подполковник С.И. ва унинг ёрдамчиси, 1991 йилда туғилган Ф.Э. ҳам ўз мансаб ваколатидан ноқонуний йўлларда фойдаланиб, ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда Самарқанд шаҳрида яшовчи маҳаллий фуқаронинг АҚШга ишлаш учун кетган ўғлини сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаганлиги хусусида сохта ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилган. “Устаси фаранглар” келишилган маблағни олаётган вақтда қўлга тушди.

 

Худди шундай, порахўрлик билан боғлиқ жиноий ҳаракатлар Пахтачи ва Нарпай туманларида ҳам содир этилди. Жумладан, Миллий гвардия Пахтачи туманлараро қўриқлаш бўлими ходими, 1998 йилда туғилган сафдор Ш.А. маҳаллий фуқарога Пахтачи туманида жойлашган “Қорақўтон олтин кони” ҳудудидаги 25-сонли шахтадан таркибида олтин моддаси бўлган тошларни қазиб олишга шароит яратиб бериш эвазига 8 миллион сўм ва 600 АҚШ доллари талаб қилиб, келишилган пулдан қолган 600 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган бўлса, 1998 йилда туғилган Нарпай туманида яшовчи, Самарқанд вилоят Кадастрлар палатаси Нарпай туман филиали мухандиси С.Ш. маҳаллий фуқаронинг яқин қариндоши номидаги турар жойига кадастр ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига талаб қилинган 700 АҚШ долларини чўнтакка жойламоқчи бўлган вақтида фош этилди.

 

Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сув автоматларини бузиб, пулини ўғирлашди: олти нафар гумонланувчи ушланди

Сув автоматларини бузиб, пулини ўғирлашди: олти нафар гумонланувчи ушланди

Тошкентда кўчалардаги ичимлик суви сотадиган автоматлардаги пулларни ўғирлаш ҳолатлари акс этган видеолар тарқалди.

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди

Ҳозирда корхона фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш масаласида судга мурожаат қилиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган

Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш ҳақида ахборот берилиши шарт.

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Ноқулай об-ҳаво электр узатиш тармоғи таянчларидан бирининг қулашига сабаб бўлди.

“Тўйимни тўхтатиш билан таҳдид қилишди”: Тошкентда товламачилик билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

“Тўйимни тўхтатиш билан таҳдид қилишди”: Тошкентда товламачилик билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди

Гуруҳ аъзолари икки фуқаро ўртасидаги қарз муносабатига аралашиб, 11 минг долларни зўравонлик билан қўлга киритгани айтилмоқда.

Банкнотлардаги ёзувлар давлат тилида бўлиши шарт: пул белгиларига оид янги талаблар

Банкнотлардаги ёзувлар давлат тилида бўлиши шарт: пул белгиларига оид янги талаблар

Ўзбекистонда пул белгиларидаги ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилиши белгиланди.

Коррупцияга қарши текширувлар: 1 500 нафардан ортиқ ходим ишдан бўшатилди

Коррупцияга қарши текширувлар: 1 500 нафардан ортиқ ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ой давомида 5 368 та хизмат текшируви ўтказилган.

3,75 минг доллар эвазига Умра ваъдаси: Самарқандда фирма раҳбари ушланди

3,75 минг доллар эвазига Умра ваъдаси: Самарқандда фирма раҳбари ушланди

У зиёратига боришни истаган уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, барча зарур шароитларни яратиб беришни ваъда қилган.