Жаҳон

Украина Россия билан музокараларни бошлашга тайёрланмоқда

АҚШнинг Киевга ёрдамни қисқартириши хавфи бор.

Украина Россия билан музокараларни бошлашга тайёрланмоқда

Доналд Трампнинг Оқ уйга қайтиши фонида Украина раҳбарияти Россия билан потенциал музокараларда ўзининг бошланғич позициясини мустаҳкамлаш учун ҳарбий ёрдам ва фронт чизиғидаги позицияларни кучайтиришга интилмоқда.  

 

"Келгуси 4-5 ой урушда ҳал қилувчи бўлади. Келаётган қиш жуда ҳам синовли давр бўлади. Умид қиламанки, уруш ниҳоясига етяпти, энди биз музокараларда ҳар икки томоннинг позициясини аниқлаймиз", — дея агентлик исмини ошкор этмаган украиналик юқори мартабали амалдордан иқтибос келтиради.

 

Расмийнинг сўзларига кўра, Киев Трампнинг янги маъмурияти Украинага нисбатан қандай сиёсат олиб бориш ниятида эканлигини тушуниш учун асосий лавозимларга кимлар тайинланишини кутмоқда.  Reuters суҳбатдошининг тан олишича, АҚШнинг янги президенти лавозимга киришганидан кейин Киевга ёрдамни қисқартириши хавфи бор.  

 

"Умид қиламанки, Байден маъмурияти ёрдам кўрсатишни тезлаштириш орқали бу хавфдан қочишга ҳаракат қилади", — дея қўшимча қилди у.

 

Аввалроқ Доналд Трамп ҳокимиятга келса, Россиянинг Украинага қарши урушини "24 соат ичида" тугатишга ваъда берган эди.

custom img

Си Цзиньпин Яқин Шарқда янги хавфсизлик тизимини яратишга чақирди

Си Цзиньпин Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан учрашувда минтақа давлатлари ўз тақдирини ўзи белгилаши кераклигини таъкидлади.

custom img

Россияликлар Ўзбекистонга оммавий равишда чипта сотиб олишни бошлади

Ўзбекистон кузги мавсумда россиялик сайёҳлар орасида авиачипта харидлари энг кўп ошган хорижий йўналишга айланди.

custom img

Дания илк бор Гренландияга муддатли ҳарбий хизматчиларни юборди

Даниянинг Арктикадаги ҳарбий иштирокини кучайтириш қарори АҚШнинг Гренландияга даъволари фонида амалга оширилмоқда.

custom img

Россия Эронга гипертовушли қанотли ракеталар ишлаб чиқишда яширинча ёрдам берган — FT

Теҳрон Россия кўмагида яратилган ракетани синовдан ўтказган, бироқ уни қуролли кучлар таркибига қабул қилгани номаълум.

custom img

Россияда меҳнат мигрантлари учун тиббий кўрик қоидалари кучайтирилди

Энди 30 кундан ортиқ қолувчилар ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиши шарт.

custom img

Туркия авиакомпаниялари Москвага айрим рейсларни вақтинча бекор қилди

Бунга Внуково аэропортидаги вақтинчалик чекловлар сабаб бўлган.

custom img

“Ёлғон гапириш айрим эронликлар учун динининг бир қисми” – АҚШ Вакиллар палатаси спикери

Спикер Трампнинг Эронга қарши уруш бошлаш қарорини ҳимоя қилиб, Теҳрон билан музокараларда ишонч йўқлигини айтди.

custom img

"Россия осмони бутунлай хавфли бўлиб бормоқда" — Зеленский

Украина президенти Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланаётган авиакомпанияларни дрон ҳужумлари сабаб хавф кучаяётганидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"