Ўзбекистон

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон Президентлари муҳим битимни имзолади

Уч мамлакат ўртасида “яшил” энергияни ривожолантириш ва узатиш лойиҳасига старт берилди.

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон Президентлари муҳим битимни имзолади

13 ноябрь куни COP29 саммити доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида “яшил” энергияни ривожлантириш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

 

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия иқтисодий мақсад эмас, балки келажакка қўшилаётган ҳисса, келгуси авлодлар олдидаги масъулият туйғусининг натижаси эканлигини таъкидлади.

 

Лойиҳанинг экологик аҳамияти алоҳида қайд этилди. Узатиладиган энергия - бу шамол ва қуёш энергияси бўлиб, қайта тикланадиган ва тоза манба ҳисобланади ҳамда иқлимга таъсирни юмшатиш имконини беради.

 

Шу орқали томонлар Париж битими ва Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида иқлимни муҳофаза қилиш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватламоқда.

 

Мамлакатларимиз қайта тикланувчи энергиянинг катта захираларига эга бўлиб, глобал энергетик ўзгаришларга салмоқли ҳисса қўшиши мумкинлиги таъкидланди.

 

Шу муносабат билан Президентимиз бу йўналишда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг муҳим жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтди.

 

"Яшил" энергетикани жадал ривожлантириш бўйича катта дастур қабул қилинган. Мамлакатимизда ҳар йили 2 гигаваттга яқин қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилмоқда.

 

Бундан ташқари, жорий йил охиригача тармоққа қўшимча 2,6 гигаватт қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш қувватлари ва 300 мегаваттли энергия сақлаш тизимлари уланади.

 

2030 йилга келиб қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 40 фоизга етказиш, шунингдек, 4,2 гигаваттлик энергия сақлаш тизимларини яратиш режалаштирилган.

 

Ишга туширилаётган лойиҳанинг иқтисодий самарасини барча иштирокчилар ҳис этишига ишонч билдирилди.

 

Ўн минглаб янги иш ўринлари яратилади, энергетика инфратузилмаси ривожланади, технологик ва ишбилармонлик алоқалари кенгаяди. Энг муҳими, аҳоли турмуш даражаси ошади.

 

Лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш, жумладан, қўшма корхона ташкил этиш, техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва келишиш ва бошқа тартиб-таомилларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Якунда давлат раҳбари Ўзбекистоннинг ушбу минтақавий лойиҳани биргаликда амалга оширишга интилиши қатъий эканини тасдиқлади.

Маданият соҳаси вакилларига уй-жой учун субсидия: низом тасдиқланди

Маданият соҳаси вакилларига уй-жой учун субсидия: низом тасдиқланди

Бунинг учун талабгорлар камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши ва бошқа мезонларга жавоб бериши керак.

Бемор болалар деворларни тозалашга жалб қилинди: ССВ ходимларга чора кўради

Бемор болалар деворларни тозалашга жалб қилинди: ССВ ходимларга чора кўради

Ўрганиш якунларига кўра, бунга йўл қўйган ходимларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиши билдирилган.

50 минг доллар талаб қилинган товламачилик иши: “Demokrat.uz” раҳбари 10,3 йилга қамалди

50 минг доллар талаб қилинган товламачилик иши: “Demokrat.uz” раҳбари 10,3 йилга қамалди

У билан бирга товламачилик қилган блогер Азиз Ғоипназаров ҳам суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди.

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

Кредит эвазига iPhone 17 Pro Max: Фарғонада ҳоким ёрдамчиси ушланди

У фуқарога банкдаги танишлари орқали кредит чиқариб беришни ваъда қилган.

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Навоий вилоятининг собиқ ҳокими вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Баҳриддин Рўзиев Навоий вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожи, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонаси ва халқаро логистика марказини ташкил этиш ишларига ҳисса қўшган.

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Бирида 2,5 минг, бошқасида 4,4 минг доллар: ноқонуний “Умра” ташкилотчилари аниқланди

Фарғона ва Андижонда фуқароларни ноқонуний зиёратга юбориш эвазига пул талаб қилган икки шахс ушланди.

50 сотих ер учун 100 минг доллар: Пахтаобод ҳокими ўринбосари ушланди

50 сотих ер учун 100 минг доллар: Пахтаобод ҳокими ўринбосари ушланди

У ва кадастр идораси мансабдори фуқародан аукцион орқали арзон нархда ер олиб бериш эвазига пул талаб қилган.

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: 8 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: 8 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.