Ўзбекистон

Ўзбекистон: жадал ислоҳотлар ва жаҳон миқёсидаги эътироф Euronews нигоҳида

Euronews телеканали Янги Ўзбекистон ҳақидаги материалларни эълон қилиш орқали кенг аудиторияга мамлакатнинг бой тарихий ва маданий мероси, сайёҳлик имкониятлари тўғрисида маълумот етказишга кўмаклашмоқда.

Ўзбекистон: жадал ислоҳотлар ва жаҳон миқёсидаги эътироф Euronews нигоҳида

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги жадал ислоҳотлар ва ўзгаришлар туфайли халқаро ҳамжамият эътиборини тортмоқда. Бу ўзгаришлар мамлакатдаги ички жараёнларга чуқур таъсир кўрсатиб, чет эл жамоатчилиги нигоҳида унинг янги қиёфасини шакллантиряпти. Euronews телеканали мунтазам равишда Янги Ўзбекистон ҳақидаги материаллар ва видеолавҳаларни эълон қилиш орқали кенг аудиторияга мамлакатнинг бой тарихий ва маданий мероси, сайёҳлик имкониятлари ҳамда кенг қамровли ислоҳотлар тўғрисида маълумот етказишга кўмаклашмоқда.

 

Euronews сайтидаги "Ўзбекистондаги жадал ислоҳотлар жаҳон эътиборини жалб этмоқда" сарлавҳали мақолада мамлакатнинг халқаро майдонга чиқиши, Президент Мирзиёев ислоҳотлари сиёсат, иқтисодиёт ва фуқаролик жамиятини тубдан ўзгартириб, сезиларли халқаро қизиқиш уйғотаётгани таҳлил қилинган. "Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йилда президентликка сайлангани демократлаштириш, иқтисодий ривожланиш ва глобал ҳамкорликка йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотларнинг бошланиши бўлди. Бу ислоҳотлар ўтган йили Ўзбекистон умумхалқ референдуми орқали янги Конституцияни қабул қилганда янада мустаҳкамланди. Унда бутун мамлакат фуқароларининг фикр-мулоҳазалари инобатга олинди, бу эса мамлакатнинг янги тараққиёт босқичига ўтишини жадаллаштирди," дея таъкидланади Euronews материалида.

 

 

Материал Ўзбекистон Барқарор ривожланиш маркази ва Ислом цивилизацияси маркази томонидан маҳаллий тадқиқот муассасалари, таҳлилий марказлар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда октябрь ойида Тошкентда ўтказилган Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталигини ёритади. “Тадбир Ўзбекистоннинг очиқлиги рамзи бўлди: унда сиёсий, ижтимоий, маданий, дипломатик ва иқтисодий соҳалардаги халқаро экспертлар, жумладан, Буюк Британия Лордлар палатаси аъзолари ва таниқли дипломатлар иштирок этди," — дейилади хабарда. "Ўзбекистон ислоҳотлари уни бошқарув соҳасида етакчига айлантирмоқда, либерал ва ислоҳотларга йўналтирилган партияларнинг яқинда бўлиб ўтган парламент сайловларидаги ғалабаси эса мамлакат нафақат сўзда, балки амалда ҳам демократик ўзгаришларга интилаётганини кўрсатди."

 

Ташқи сиёсат масаласи ҳам журналистлар учун долзарб масала ҳисобланади. Шарқ ва Ғарбни боғловчи ҳамкорлик муносабатлари туфайли Ўзбекистон савдо, маданий алмашинув ва биргаликда ривожланиш учун янги йўналишларни очмоқда, қўшни давлатлар билан ҳам, жаҳон давлатлари билан ҳам алоқаларни мустаҳкамламоқда. Сербиянинг собиқ президенти Борис Тадич ушбу тренднинг мамлакат келажаги олдидаги мажбурият сифатида муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у ўз изоҳларида Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги яқинроқ алоқаларнинг ўзаро фойдасини таъкидлади, чунки Ўзбекистон ёшлари технологиялар ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик учун муҳим манба ҳисобланади. "Биз ҳамкор сифатида бир-биримизга керакмиз," — деди у. Гданск университети профессори, гендер тенглик бўйича эксперт Малгожата Ствол бу ютуқларни юқори баҳолади: "Сўнгги йилларда Ўзбекистон хотин-қизларнинг турли соҳаларда иштирокини кенгайтира бошлади. Аёллар сиёсий етакчи сифатида сайлов жараёнларида тобора кўпроқ иштирок этмоқда," — деди у.

 

Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотлар бошланганидан буён Ўзбекистоннинг мамлакатни бошқаришда очиқлик ва замонавий ёндашувларга содиқлигини таъкидлади. Бу ўзгаришлар нафақат иқтисодиёт, сиёсат ва халқаро интеграцияни модернизация қилишни, балки маданий алоқаларни кучайтиришни ҳам ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази, Туризм қўмитаси ва Uzbekistan Travel компанияси билан ҳамкорликда йирик медиа компания томонидан мамлакатдаги маданий ва иқтисодий ўзгаришларни ёритувчи бир қатор мақолалар ва видеолавҳалар тайёрланди ва эълон қилинди.

 

Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат ҳақида ҳикоя қилувчи Euronews дастури энг ёрқин нашрлардан бирига айланди. У томошабинларни Самарқанд ва Бухоро каби қадимий ўзбек шаҳарларининг тарихи билан таништирди. Томошабинларга "Афросиёб" тезюрар поездида ноёб сайёҳлик йўналиши бўйлаб саёҳат қилиш, Афросиёб археологик ёдгорлиги сингари тарихий жойларга ташриф буюриш ва Боғизоғондаги кўп асрлик шароб тайёрлаш анъаналарини ўрганиш имконияти тақдим этилди.

 

 

Бутун дунё сайёҳлари Euronews томонидан тайёрланган Ўзбекистон пазандачилик санъатига бағишланган махсус материали орқали мамлакатнинг гастрономик анъаналарига ошно бўлишлари мумкин."Дегустация анъаналари: Ўзбекистонда гастрономик туризм" номли мақолада машҳур ўзбек таомлари ҳақида умумий маълумот берилган. Жумладан, мамлакатнинг ошпазлик бойлиги ҳисобланган ва ҳар бир ҳудудда ўзига хос тайёрланиш усулларига эга бўлган палов ҳақида ҳам батафсил ҳикоя қилинган.

 

Яна бир материал асрлар давомида Ўзбекистон учун маданий аҳамиятини сақлаб келаётган қадимий санъат — ипакчилик ҳақида ҳикоя қилади. "Unraveling the art of silk production in Uzbekistan" мақоласида авлоддан авлодга ўтиб келаётган ва бугунги кунга қадар мамлакатнинг ташриф қоғози бўлиб қолаётган ипак ишлаб чиқаришнинг анъанавий усуллари ҳақида сўз боради.

 

 

Ўзбекистон креатив иқтисодиётни ривожлантириш, маданий меросни тарғиб қилиш ва халқаро конференция ва форумларни ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан жаҳон ҳамжамияти эътиборини жалб қилишда давом этмоқда. "Ўзбекистон креатив иқтисодиёт бўйича Бутунжаҳон конференциясини ўтказмоқда: Глобал креативлик келажагини шакллантириш" номли мақоланинг диққат марказида глобаллашув шароитида креатив секторни ривожлантириш ва унинг барқарор ривожланишга қўшган ҳиссаси истиқболлари билан боғлиқ масалалар бўлди. Ўзбекистон ўзининг бой тарихи ва замонавий ислоҳотлардан илҳомланиб, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, маданият ва санъат соҳасидаги халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

 

"Ўзбекистон мероси: Самарқанд конгресси Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказининг аҳамиятини таъкидлайди" ва "Халқаро даражадаги олимлар Ўзбекистоннинг маданий тикланишини қўллаб-қувватламоқда" каби бир қатор репортажлар Ўзбекистоннинг маданий тикланиш соҳасидаги саъй-ҳаракатларининг халқаро миқёсда эътироф этилиши ва қўллаб-қувватланишига бағишланган. Ислом цивилизацияси марказининг улкан вазифасини рўёбга чиқаришга буюк ўзбек аждодларининг жаҳон цивилизацияси хазинасига қўшган улкан ҳиссасини бутун дунёга намойиш этишга қаратилган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу ташаббус доирасида яқин кунларда Euronews телеканалида қадимий Ўзбекистоннинг буюк сиймолари ва уларнинг бебаҳо мероси ҳақида сўзловчи махсус видеороликлар эфирга узатилади. Бундан ташқари, бугун кечқурун Ислом цивилизацияси маркази, Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, шунингдек, мамлакатнинг етакчи музей ва кутубхоналари билан ҳамкорликда ташкил этган Маданий мерос ҳафталиги ҳақида махсус репортаж намойиш этилади. Ушбу репортаж Ўзбекистоннинг ажойиб тарихи ва бой маданий анъаналарини ёритиб беришга ҳамда мамлакатнинг ноёб меросини жаҳон аудиториясига тарғиб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини таъкидлашга қаратилган.

custom img

Президент Маданият ва санъат ходимлари куни билан соҳа ходимларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев эл-юртга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган санъат усталари ва ёш ижрочиларга, барча соҳа ходимларига фидокорона меҳнати учун самимий миннатдорлик билдирди.

custom img

Сирдарёда судья ва банк ходими 7500 АҚШ доллар пора билан қўлга тушди

Судья тадбиркор билан боғлиқ фуқаролик ишини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистон “World Content Market”да илк бор миллий павильон билан иштирок этмоқда

Москва шаҳридаги йирик медиа бозорда Ўзбекистон 500 дан ортиқ фильм ва сериалларни тақдим этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда қурилиш ҳажми 9 йилда 10 баравардан ошди

Соҳа ва унга ёндош тармоқларда 3,5 миллион нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

custom img

Ўзбекистонда пораxўрлар учун муддатидан олдин озодлик бекор қилиниши мумкин

Янги қонун лойиҳасига кўра, зарар қопланмаса, пораxўрлар шартли равишда озод этилмайди.

custom img

Коррупцияни фақат сунъий интеллект ва рақамлаштириш йўқ қилади — Шавкат Мирзиёев

Қурилиш билан боғлиқ аризаларнинг рад этилишига коррупция сабаб бўлаётгани маълум қилинди.

custom img

Ерларни хусусийлаштириш бўйича аризаларни инсон омилисиз, онлайн кўриб чиқиш тизими жорий этилади

Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

custom img

Андижонда фуқаро қудуқда қолиб кетди

Фуқаро 14 метр чуқурликда ҳаво етишмаслиги оқибатида пастда қолиб кетган. У қутқарувчилар томонидан юқорига олиб чиқилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"