Спорт

Франция Италиядан қасос олди

Жамоа меҳмонда ишончли ғалабани қўлга киритди.

Франция Италиядан қасос олди

 

Италия терма жамоаси Евро-2024 дан кейин илк бор мағлубият аламини тотиб кўрди ва Миллатлар лигасидаги ўрнини йўқотди. Бешта ўйиндан иборат мағлубиятсиз церийа бузилди. Франция Миланда ғалаба қозонди. Лучано Спалетти ва Диде Дешам жамоаларида турнир мотивацияси унчалик катта эмас эди, чунки иккала жамоа ҳам муддатидан аввал Миллатлар лигасининг чорак финалига чиқишди. Лекин, азалий рақиблар иштирокидаги баҳслар доим қизғин кечган. Французлар учрашувда 4-4-2 схемасини танлашди. Бироқ, “уч ранглилар” ўйин давомида босим ўтказмай, позицион ҳужумларни амалга оширишди. Меҳмонлар учрашув давомида марказдаги барча бўшлиқларни ёпишди ва шу сабаб мезбонлар олдинга ўтишга қийналашди.

 

Бундан ташқари, Дешам шогирдлари иккинчи дақиқадаёқ тезкор гол уришди. Французлар ўйинни ҳужумкор бошлашди, бурчак тўпидан сўнг "Ювентус"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Рабё Италия дарвозасига тўп киритди. Кейин Франция терма жамоаси тўпга эгалик қилиш орқали тезликни пасайтиришга ҳаракат қилди. Италияликларга сифатли ҳужумлар етишмади, жамоанинг олдинги чизиқ ўйинчилари бундай вазиятларда фаоллик кўрсата олишмади.

 

Спалетти жамоасида қанотларда ҳам тезлик йўқ эди. Ярим соатлик ўйин охирида Нкунку жарима зарбасини дарвозадан 25 метр узоқликда амалга оширди. Дигне эса бу сафар ҳам дарвозаси дахлсизлигини сақлай олмади. Нкунку голи Миллатлар лигасида куннинг безаги бўлди. Франция биринчи бўлимда ажойиб ўйин кўрсатди: дарвозага иккита зарба - иккита гол. Аммо Италия жамоаси дарҳол битта тўп билан жавоб беришга муваффақ бўлди. Бир лаҳзалик консенрацияни йўқотиш Дешам жамоасига танаффусгача ўтказиб юборилган голга олиб келди. Италия терма жамоаси Францияда бўлиб ўтган биринчи даврада 3:1 ҳисобида зафар қучганди. Шу боис Дешам шогирдлари кўпроқ гол уриши керак эди. Танаффусдан сўнг французлар шиддатлироқ ўйнашни бошлади. Улар бир қатор имкониятлар яратишга муваффақ бўлишди. Аммо жарима ва бурчак зарбалари ҳақиқатан ҳам Спалетти жамоаси учун даҳшатли тушга айланди. Луциано бу элемент устида кўпроқ ишлаши керак, ҳеч бўлмаганда ҳимояда. Иккинчи бўлим ўрталарида италияликлар озми-кўпми вазиятни ўз қўлида ушлаб турганда, Франция терма жамоаси яна гол уришга муваффақ бўлди. Рабё дубл қайд этди.

 

Кейинроқ Спаллетти ҳужум гуруҳини бутунлай ўзгартирди: мураббий олдинда Малдини - Распадори - Кин триоси билан ҳаракат қилди. Шунга қарамай, италияликларнинг ҳужумкор ўйини яхши чиқмади. Сўнгги дақиқалар Италия термасининг узлуксиз позицион ҳужумига айланди. Аммо французлар яхши ҳимояланишди: улар барча тўпларни қайтаришди, шу тариқа Дешам жамоасини биринчи ўринда сақлаб қолди.

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"