Ўзбекистон

Жўраевлар иши апелляция инстанциясида кўрилди

Жўраевлар ишида суд қарори ўзгаришсиз қолдирилди.

Жўраевлар иши апелляция инстанциясида кўрилди

Тошкент шаҳар суди матбуот котибининг тасдиқлашича, апелляция суди ажрими билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, ака-ука Жўраевларнинг шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.

 

Ботир Қодировнинг оталикни белгилаш ҳақидаги даъвоси фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида кўриб чиқилиб, сентябр ойида ҳал қилув қарори чиқарилганди. Унга кўра, суд Ботир Қодировни Шерали Жўраевнинг ўғли деб топганди.

 

“Ботир Қодировнинг жавобгарлар Жўраев Шоҳжаҳон Шерали ўғли ва Жўраев Зоҳиршоҳ Шерали ўғлига нисбатан оталик фактини белгилаш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Марҳум, 2023 йил 4 февралда вафот этган Шерали Жўраев 1981 йил 5 майда туғилган Қодиров Ботир Шералиевичга нисбатан оталик факти белгилансин”, дея суд қарорини ўқиган эди ўшанда ишни кўрган судя.

 

Шунингдек, қарорда Ботир Қодировнинг Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 1983 йил 11 март 12-сон билан қайд этилган туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви ота устунига “Шерали Жўраев, 1945 йил туғилган, миллати ўзбек” деб кўрсатиш ҳам белгиланган эди.

 

Суд қароридан сўнг хонанда Ботир Қодиров ОАВга интервью бериб, “энг оғриқли нуқтасини босишмагунча даъво аризаси киритиш нияти бўлмаганини” айтиб ўтган эди. “Бошқа чора қолдиришмади, энг нозик нуқтамни босишди. Уларнинг қўрқаётган нуқтаси – мерос. Менга мерос керак эмас. Ёмон гапирмоқчи эмасман, улар барибир менинг укаларим”, деганди хонанда.

 

Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев эса суднинг ҳал қилув қароридан норози эканини билдириб, далил ва исботлар етарли бўлмай туриб хулосага келингани учун суд қарори устидан апелляция шикояти киритилишини маълум қилганди.

custom img

Россия Ўзбекистондан бир неча турдаги сабзавот ва мевалар олиб киришни чеклади

Чеклов фитосанитария қоидаларини энг кўп бузган бешта ўзбекистонлик экспортчига нисбатан жорий этилди.

custom img

Ўзбекистонга саёҳатларга қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group

Ўзбекистонга саёҳатни бронь қилган сайёҳлар сони ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 45,6 фоизга, харид қилинган авиачипталар сони 23 фоизга ошди.

custom img

Президент ҳокимларга гўшт импорти бўйича аниқ режа тузишни топширди

Гўштни самолётда олиб келиш бўйича имтиёз йил якунигача узайтирилади.

custom img

Тадбиркорлар учун жарималар ва тўловлар камайтирилиши мумкин

Президент Шавкат Мирзиёев назорат қилувчи органларга тадбиркорларга камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлаб, жарималар, тўловлар ва йиғимларни қисқартириш бўйича топшириқ берди.

custom img

Тошкентда Бўзсув каналида бир киши чўкиб кетиб, ҳалок бўлди

Марҳумнинг жасади чўкиб кетганидан қарийб беш соат ўтиб топилди.

custom img

Тошкентдаги “Мовий гумбазлар” кафеси дастлабки қиёфасига қайтарилади

Маданий мерос агентлиги биринчи ўринбосари “Мовий гумбазлар” кафеси муаллифи — таниқли меъмор Вил Муратов билан биргаликда маданий мерос объектини кўздан кечирди.

custom img

ОАВда фаолият юритаётган хотин-қизлар учун “Атиргул – 2026” танлови эълон қилинди

Танловга номзодлар бўйича тавсияномалар 2026 йилнинг 20 июлидан 20 августигача қабул қилинади. Танлов ғолиблари Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида эълон қилинади.

custom img

Беларусдаги Ўзбекистон элчиси лавозимидан озод этилди

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев қатор давлатлардаги элчилар фаолияти танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"