Жаҳон

ЕИ Эронга қарши янги санкциялар жорий қилди

Бунга Эроннинг урушни қўллаб-қувватлагани сабаб бўлган.

ЕИ Эронга қарши янги санкциялар жорий қилди

ЕИ Россиянинг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлагани учун Эронга қарши янги санкциялар жорий қилди.

 

"Европа Иттифоқи Эрон Россиянинг Украинага қарши босқинчилик урушини, шунингдек, Яқин Шарқ ва Қизил денгиз минтақасидаги қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлагани учун унга қарши чекловларни кенгайтирилди", дейилади Европа Иттифоқи Кенгаши баёнотида.

 

Қайд этилишича, Европа Иттифоқидан Эронга ракета ва дронларни яратиш ва ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи қисмларни экспорт қилиш, етказиб бериш ёки сотиш тақиқланади.

 

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи Эрон дронлари ёки ракеталарини, шунингдек, тегишли технологиялар ва компонентларни Россия Федерациясига етказиб бериш учун фойдаланиладиган портлар билан ҳар қандай операцияларни тақиқлади. Шунингдек, бундай ташиш билан шуғулланадиган кемаларга ҳар қандай хизматларни кўрсатиш ҳам тақиқланади.

 

Шу билан бирга, ЕИ Кенгаши Эрон ва Россия ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорликда иштирок этувчи бир шахс ва тўртта ташкилотга нисбатан мақсадли санкциялар киритди. Булар Эроннинг Islamic Republic of Iran Shipping Lines (IRISL) ва унинг директори Муҳаммад Ризо Хиабани, шунингдек, Россиянинг “МГ Флот” , “ВТС-Брокер” ва “Арапакс” юк ташиш компаниялари.

custom img

Қозоғистон 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланади

Қозоғистон бу борада Австралия ва Европа давлатлари тажрибасини ўрганаётганини билдирган.

custom img

Афғонистонда оилалар тирик қолиш учун қизларини сотишга мажбур бўлмоқда — BBС

БМТ маълумотларига кўра, бу йил Афғонистонга ажратилган гуманитар ёрдам ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 70 фоизга камайган.

custom img

Исроил Эронга қарши янги операция ўтказишга тайёрланмоқда — CNN

Тел-Авивда Теҳрон дипломатик паузадан фойдаланиб вақт ютишга уринмоқда деган хавотир кучаймоқда.

custom img

Британия қироли Чарлз III “вафот этди” — Radio Caroline

Радиостанция эфирида техник хато сабаб қиролнинг вафоти ҳақида нотўғри хабар тарқатилди ва кейинчалик тингловчилар ҳамда қироллик оиласидан узр сўралди.

custom img

Россия қирувчилари Қора денгиз устида Британия разведка самолётига хавфли тарзда яқинлашди

Ҳодисадан сўнг Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги Россия элчихонасидан расмий изоҳ талаб қилди.

custom img

АҚШ ва Исроил Эронга собиқ президентни раҳбар қилмоқчи бўлган — NYT

Исроил урушнинг биринчи кунида Теҳронда уй қамоғидаги Маҳмуд Аҳмадинажодни озод қилиш мақсадида унинг қароргоҳига зарба берган.

custom img

Эрон АҚШ янги зарбалар берса уруш кенгроқ ёйилишини маълум қилди

Доналд Трамп Эрон билан келишувга эришилмаса мамлакатга қарши ҳужумлар қайта бошланиши мумкинлигини билдирган эди.

custom img

Путиннинг Хитойга расмий ташрифи якунланди: 40 та ҳужжат имзоланди

Россия ва Хитой етакчилари “энг нозик масалаларни” чой устида муҳокама қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"