Спорт

Испанияда чемпионлик интригаси қайтди

“Реал Мадрид” кеча меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритди.

Испанияда чемпионлик интригаси қайтди

 

"Реал" "Леганес"га қарши ўзига хос ўйин намойиш қилди. Куртуа қайтди, шунингдек жамоада бир қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилгани яққол сезилди. Кўплаб жароҳатлар туфайли Анчелотти тажриба ўтказишга мажбур бўлди. Валверде ҳимояда ўнгроқда ҳаракат қилди. Ниҳоят, Гулер жамоада кўриниш берди. Биринчи марта 21 ёшли Раул Асенсио асосий таркибда майдонга тушди.

 

Виниcиус ҳужумда марказий нуқтада ҳаракат қилди. Мбаппе чап қанотни эгаллади. Кўриниб турибдики, мураббийлар штаби шундай қилиб футболчини ўзининг одатдаги ролига қайтаришга уриниб кўрди. Шу орқали унда бироз ишонч пайдо бўлади. Яна бир янгилик "Реал Мадрид" мухлисларини албатта хурсанд қилади - бир ойлик танаффусдан кейин Куртуа қайтди. Бу Чемпионлар лигаси доирасидаги «Ливерпул»га қарши баҳс олдидан содир бўлгани жамоа учун фойдали бўлди.

 

Мбаппе ҳақиқатдан ҳам чап қанотни анча фаоллаштирди. Бешинчи дақиқада у Дмитровичнинг реакциясини синаб кўрди. 10-дақиқада у Виниcиуснинг узатмасидан сўнг жамоасининг биринчи голига муаллифлик қилди. Аммо бу ҳолат офсайд сабаб бекор қилинди. Бироқ, биринчи бўлим охирида бразилиялик футболчи яна Мбаппега ажойиб узатмани амалга оширди. Бу сафар гол инобатга олинди. Мбаппе эса шу вақтга қадар давом этиб келаётган танқидларга жавоб бергандек бўлди.

 

"Реал Мадрид" баҳс давомида аниқ имкониятларга эга бўлмади, аммо улардан унумли фойдаланишга муваффақ бўлди. "Леганес" умуман ҳеч қандай қаршилик қилолмади. Асенсио олдинга силжиш орқали самарали ҳимояланишга ёрдам берди. Гулер ҳам яхши ҳаракат қилди: бир марта у икки футболчини алдаб ўтиб, узоқ бурчакка зарба берди, аммо Дмитрович жамоасини голдан қутқариб қолди. Иккинчи бўлим бошида Куртуа бир қатор голли вазиятларни олдини олишда фаоллик кўрсатди. "Леганес" футболчилари бўлим бошидан рақибга қарши босим қилишни бошлади. Аммо, бир қатор вазиятларда жамоага омад кулиб боқмади.

 

"Реал" эса қарши ҳужумлар орқали рақиб жамоани жазолашни режалаштирди. Ана шундай вазиялардан бирида Валверде жарима зарбасини ажойиб голга айлантиришга муваффақ бўлди. Уругвайлик футболчининг ерлаб берган зарбаси дарвоза тўрига бориб тушиши оқибатида, мадридликлар иккита тўп фарқи билан олдинга чиқиб олди. Ўйин охирида эса "Реал Мадрид" ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Браҳимнинг зарбасидан сўнг, тўcинга тегиб қайтган тўпни Беллингем билан боши голга айлантирди. "Реал" керакли жойда очко ишлашга муваффақ бўлди. "Барса" билан фарқ эса анча қисқарди. Классикодан кейин чемпионлик интригаси нисбатан пасайгандек туйилганди. Аммо, энди биринчилик учун кураш янада қизғин тус олади.

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

U-17 ЖЧ: Ўзбекистон Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк ғалабасини қўлга киритди.

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

U17-ЖЧ: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақани мағлубият билан бошлади

Сергей Чигодаев шогирдлари ўйин якунига оз қолганда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб бир очкодан маҳрум бўлди.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Учрашувда Шерзод Эсанов дубль муаллифига айланди.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.