Ўзбекистон

Кўчалар ва кўп қаватли уйлар атрофида аҳолининг ташаббуслари асосида камида 10 миллион туп узум экилади

Бу ҳақида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда таъкидланди.

Кўчалар ва кўп қаватли уйлар атрофида аҳолининг ташаббуслари асосида камида 10 миллион туп узум экилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда томорқа, кўчалар, дала четлари ва канал-коллекторлар атрофидаги ерларда озиқ-овқат ва даромадли экинларни экиб, активга айлантириш масалалари муҳокама қилинди. Давлат раҳбари шу пайтгача пахта ва ғалла ерларининг 260 минг гектари озиқ-овқат етиштириш учун ажратилгани, кеча яна 104 минг гектар ажратишга рухсат берилганини таъкидлади.

 

Қайд қилинишича, айрим вилоят, туман ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлар ишни тўғри ташкил қилмагани учун маҳсулот ва экспорт ҳажмида катта ўзгариш сезилмаяпти. Ери бошқалардан кўп бўлган Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятларида ўсиш уларнинг имконияти ва шароитига мутлақо мос эмаслиги қайд этилди. Бухоро ва Сирдарё вилоятларининг экспорти ўтган йилги кўрсаткичга етмаяпти. Шунингдек, 64 та туманда экспорт ўтган йилга нисбатан камайган бўлса, шундан 17 тасида 50 фоизга ҳам етмаган. Ҳокимлар бугун дунёдаги оғир вазиятни ҳисобга олиб, ҳар куни изланиб, янги-янги имкониятлар топиб, ишга солиши шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.

 

Йиғилишда дала четларига экин экиш ҳолати танқидий кўриб чиқилди. Масалан, Қорақалпоғистонда дала четидаги 2,1 минг гектар, Фарғонада 1,2 минг, Самарқандда 826, Бухорода 784, Қашқадарёда 247 гектар ерлар ишлатилмасдан ётгани кўрсатиб ўтилди. Баъзи жойларда деҳқонларга сифатсиз уруғ сотилган, зараркунандага қарши дорилар ҳам талабга жавоб бермайди.

 

Шу муносабат билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўсимликлар карантини агентлигига ҳокимлар, экспортчи, тажрибали кластер, кооперация ва фермерлар билан биргаликда озиқ-овқат экинларининг уруғи, кўчати, дориси, ўғити бўйича ишлашнинг янги тизимини ишлаб чиқиш топширилди. Йил якунигача дала четларидаги 650 минг, аҳолига берилган 364 минг гектарни экспортчи-тадбиркорларга бириктириш топширилди.

 

Энди томорқа, ички кўчалар, дала четлари ва канал-коллекторлар атрофидаги ерларда даромадли экинлар экиш ва уларни экспорт қилишга Ўсимликлар карантини ва ҳимоя агентлиги масъул бўлиши белгиланди. Вилоят ҳокимларидан ҳам бу борада сўров қаттиқ бўлиши қайд этилди. Дала четини самарали ишлатган фермерларга тадбиркорлар рейтингини ҳисоблашда қўшимча балл берилади, ички фитосанитар сертификати бир йил давомида бепул берилади. Фермерларга барча ерлари учун ер солиғини икки йилга бўлиб тўлашга рухсат берилади.

 

Шу билан бирга, дала чети ҳисоби, нима маҳсулот етиштирилгани ва қанча маҳсулот олингани "э-Фито" портали орқали назорат қилиб борилади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада камида 100 тадан хонадонга лимон, узум кўчати тарқатиш, кўчалар ва кўп қаватли уйлар атрофида аҳолининг ташаббуслари асосида камида 10 миллион туп узум экиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Сайхунобод тажрибаси асосида 164 та қишлоқ туманларининг 4 тадан маҳалласига минитехника берилиши белгиланди. Ким минитракторда хизмат кўрсатса, ўзини ўзи банд қилган бўлади ва уларга мамлакатимизда чиқадиган техника учун 30 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади. Мева-сабзавотни қайта ишлаш Қорақалпоғистон, Навоий, Хоразм, Сирдарё ва Жиззахда республика кўрсаткичидан пастлиги қайд этилди. Ангор, Узун, Ҳазорасп, Хонқа, Улуғнор, Кегейлида бирорта мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватлари йўқ.

 

Бунга халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ишлатилмасдан ётгани, айрим ҳудудлар бирорта лойиҳа таклифини бермаганига эътироз билдирилди. Мутасаддиларга ушбу маблағни самарали ишлатиш бўйича лойиҳалар портфелини шакллантириб, амалий ишга ўтиш топширилди.

 

Экспорт йил давомида бўлиши учун 51 та туманда «шок» усулида музлатиш тизимини яратиш режалаштирилган эди. Лекин бундай лойиҳаларни қиламан деган 76 та тадбиркорнинг 20 тасига ер ажратиш масаласи ҳал бўлмаган. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кейинги йилда 76 та шундай лойиҳани тўлиқ ишга тушириш топширилди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.