Иқтисодиёт

Дунёда қурол савдоси ошиб бормоқда

Энг юқори ўсиш Россия ва Яқин Шарқ компанияларида қайд этилди.

Дунёда қурол савдоси ошиб бормоқда

SIPRI ҳисоботида қайд этилишича, 2023 йилда дунёнинг энг йирик 100 та қурол ишлаб чиқарувчиси 632 миллиард доллар ишлаб топди.

 

Соҳадаги энг йирик 100 та қурол ва хизмат кўрсатиш компаниялари даромади 2023 йилда 632 миллиард долларга етди. Бу ўтган йилга нисбатан реал кўрсаткичларда 4,2 фоизга кўпдир. Бундай маълумотлар Стокҳолм халқаро тинчлик муаммолари тадқиқоти институтининг (SIPRI) 2 декабрь куни ўз веб-сайтида эълон қилинган янги ҳисоботида келтирилган.

 

SIPRI маълумотларига кўра, даромадларнинг ўсиши бутун дунёда кузатилган ва бу айниқса Россия ва Яқин Шарқ компаниялари орасида кескин бўлган. Умуман олганда, ҳисоботда таъкидланишича, кичик қурол ишлаб чиқарувчилар Ғазо сектори ва Украинадаги урушлар, Шарқий Осиёдаги кескинликнинг кучайиши ва бошқа минтақалар ҳамда мамлакатлардаги ҳарбийларни қайта жиҳозлаш дастурлари билан боғлиқ янги талабларга самаралироқ жавоб беришди.

 

SIPRI таҳлилчиларининг таъкидлашича, соҳадаги 100 та йирик глобал компанияларда қурол сотишдан тушган умумий даромад 2022 йилда пасайганидан сўнг ўтган йили кескин ошган. Уларнинг деярли тўртдан уч қисми ўша пайтдагидан кўпроқ даромад олган.

 

"2023 йилда қурол-яроғдан тушадиган даромадлар сезиларли даражада ўсди, бу 2024 йилда ҳам давом этиши мумкин. 100 та энг йирик қурол ишлаб чиқарувчиларнинг даромадлари ҳали ҳам тўлиқ талаб кўламини акс эттирмайди ва кўпчилик ходимларни ишга қабул қилишни бошлади. Бу уларнинг келажакдаги сотувлар учун оптимизмини кўрсатади", — дейди SIPRI дастурининг ҳарбий харажатлар ва қурол ишлаб чиқариш бўйича тадқиқотчиси Лоренцо Скараццато.

 

Маълумотлар йўқлиги сабабли Россиянинг иккита компанияси топ-100 таликка кирди. Аммо уларнинг умумий даромади 40 фоизга ўсиб, тахминан 25,5 миллиард долларни ташкил этди. Бу деярли бутунлай ишлаб чиқариш объектларига тўғридан тўғри эгалик қилмайдиган, лекин кўплаб турли хил қурол ишлаб чиқарувчиларни назорат қилувчи "Ростех" давлат корпорацияси даромадининг 49 фоизга ўсиши туфайли содир бўлди.

 

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.