Сиёсат

Путин ва Мирзиёев Сурия ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия президентлари 11 декабрь куни телефон орқали мулоқот қилди.

Путин ва Мирзиёев Сурия ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

Қайд этилишича, Россия президентининг жорий йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни етакчилар томонидан тасдиқланган "йўл харитаси" асосида амалга ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

 

Куни кеча Москва шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва икки томонлама музокараларнинг натижалари юқори баҳоланди.

 

Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ўсишини таъминлаш, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ҳамда ишбилармон ташкилотлари даражасида фаол мулоқотларни давом эттиришга қаратилган ўзаро мувофиқлаштирилган чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.

 

Инновациялар, сунъий интеллект, таълим ва тиббиёт соҳаларида ҳамкорлик кенгайиб бораётгани қайд этилди. Ноябрь ойида Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари доирасидаги тадбирлар муваффақиятли ўтказилди.

 

Халқаро кун тартибидаги масалалар ҳамда жорий йил декабрь ойи охирида бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан минтақавий ташкилотлардаги кўп томонлама ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

РФ матбуот хизматининг аниқлик киритишича, мулоқот давомида Сурия ва Украинадаги вазият ҳам тилга олинди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан телефон орқали гаплашди

Президент Бош вазир билан суҳбатда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Тинчлик шартномасини тез фурсатда имзолаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.

custom img

Шавкат Мирзиёев “ROX Group” компанияси асосчисини қабул қилди

Учрашувда амалдаги ва янги лойиҳаларни “йўл харитаси” асосида жадаллаштиришга келишилди.

custom img

Марказий Осиё давлатлари президентлари Сеулда учрашади

16 сентябрь куни Сеулда Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари иштирокида илк саммит ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия Президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар

Тадбирда икки мамлакатнинг 200 нафардан зиёд расмий ва ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.

custom img

Белградда Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Сербия 2026–2028 йилларга мўлжалланган саноатда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилди.

custom img

Сербияда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Маросимдан сўнг икки давлат раҳбарлари олий даражадаги музокараларни бошлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти шарафига Сербияда расмий қабул маросими бўлиб ўтди

Ташриф шарафига “Кула Белград” биноси Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"