Жаҳон

Москвада Россия армиясининг нуфузли генерали портлатиб юборилди

РФ тергов қўмитаси портлашда икки киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Москвада Россия армиясининг нуфузли генерали портлатиб юборилди

Бугун тонгги соат 6:00 атрофида Москва шаҳрининг Нижгород районидаги уй ҳовлиси олдида содир бўлган портлашда икки киши ҳалок бўлди. Портлаш тўлқини атрофдаги квартираларнинг деразаларини учириб юборган.

 

РФ тергов қўмитаси портлаш оқибатида Россия қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игор Кириллов ҳамда унинг ёрдамчиси Иля П. ҳалок бўлганини тасдиқлади.

 

Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Москва прокуратураси ишни ўз назоратига олган.

 

Қўмита хабарига кўра, воқеа жойида терговчилар, суд-тиббиёт экспертлари ва фавқулодда хизматлар ишламоқда. Ҳозирда содир этилган жиноятнинг барча ҳолатларини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш ҳарбийлар уйдан чиқаётганда содир бўлган. Катта эҳтимол билан, портловчи қурилма уй яқинида тўхтаб турган скутерга ўрнатилган бўлган.

 

Портловчи қурилма 200 грамм тротил қувватига эга бўлган, натижада уйнинг кириш эшиги ва деразалари синиб кетган, генералнинг хизмат машинаси ҳам шикастланган.

 

Украина нашрлари россиялик генерал урушда кимёвий қуролларни қўллаш ҳақида шахсан топшириқ бергани ва бунинг ортидан ҳарбий жиноятларда гумонланаётганини ёзмоқда.

 

Бугун Кириллов РФ мудофаа вазирлиги брифингида иштирок этиши режалаштирилганди. У мунтазам равишда шундай брифинглар ўтказиб келади ва АҚШнинг Украинадаги «ҳарбий-биологик фаолияти» ҳақида сўзлаб беради. Хусусан, 2022 йилда АҚШни Украинада чивинлар орқали тарқатиладиган вируслар тадқиқ этиладиган биолабораториялар яратишда айблаган. 2023 йилда эса АҚШ рақиб ҳарбий хизматчиларини заҳарлаш учун бундай чивинларни дронлар орқали етказишни режалаштираётгани ҳақида гапирганди. У шунингдек, Россияда парранда гриппи билан касалланиш даражаси ортганини Украинадан зарарланган қушлар миграцияси билан изоҳлаган.

custom img

Трамп Эронга Ҳормуз боғозини очиш учун 48 соат муддат берди

22 давлат Ҳормуз боғозида кемалар хавфсизлигини таъминлаш ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр.

custom img

Эрондаги можаро 5 миллион тонна иссиқхона газлари чиқиндисига сабаб бўлди — ОАВ

Бу кўрсаткич 84 мамлакатнинг умумий йиллик чиқиндиларига тенг.

custom img

Эрон Исроилнинг Димона ва Арад шаҳарларига ракета зарбалари берди

Димонада 12 тагача зарба қайд этилди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланган.

custom img

АҚШ ва Эрон ўртасида келажакдаги музокаралар бўйича муҳокамалар бошланди — Axios

АҚШ ва Эрон ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бўлмаса-да, Миср ва Қатар воситачилик қилмоқда.

custom img

Путин Трампга разведка алмашинуви бўйича келишув таклиф қилди — Politico

Унга кўра, Россия Эрон билан разведка ҳамкорлигини тўхтатиш эвазига Украинага Россия ҳақидаги разведка маълумотларини беришни тўхтатишни талаб қилган.

custom img

Эрондаги зарбалар яқин кунларда кучаяди — Исроил мудофаа вазири

Исроил операциялар барча ҳарбий мақсадлар бажарилгунга қадар давом этишини билдирди.

custom img

Эрон зарбалари АҚШ ҳарбий базаларига 800 млн доллар зарар етказди — BBC

Зарарнинг катта қисми THAAD тизими ва радар қурилмаларига тўғри келган.

custom img

“Исроил ҳибсдаги Фаластинликларни доимий қийноққа солиб келмоқда” — БМТ эксперти

2023 йил октябрь ойидан бери 18500 дан ортиқ одам ҳибсга олинган, улардан 1500 нафарини болалар ташкил қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"