Ўзбекистон

"Бизнес амалиётида ва давлат томонидан бизнес фаолиятини текшириш жараёнларида коррупция хавфларини камайтириш" мавзусида халқаро бизнес-форум ўтказилди

Форум Бизнес-омбудсман, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.

"Бизнес амалиётида ва давлат томонидан бизнес фаолиятини текшириш жараёнларида коррупция хавфларини камайтириш" мавзусида халқаро бизнес-форум ўтказилди

 

Ўзбекистон ҳалол бизнес юритиш учун қулай муҳит яратишда қатъий қароргоҳ эканлигини намойиш этмоқда. Қонунчиликдаги ўзгаришлар ва рағбатлантирувчи имтиёзлар ҳамда преференцияларни ўз ичига олган комплекс ёндашув мамлакатга барқарор иқтисодий ривожланиш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш йўлида ҳаракатланиш имконини беради.

 

Ҳалол бизнес юритиш тамойилларини илгари суришда бир қатор муҳим қадамлар қўйилмоқда. 2024 йил бошида тадбиркорлик субъектларининг барқарор рейтинги жорий этилди, бу рейтинг қонунчилик талабаларига риоя қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутади. Уч йилдирки, давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хусусий секторни шаффоф ва очиқ фаолият юритишни таъминлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш учун бирлаштирувчи бизнес ҳалоллиги масалаларига бағишланган форум ўтказилди.

 

 

2021 йилда ўтказилган биринчи форум Ўзбекистон бизнес ҳалоллиги хартиясининг қабул қилиниши билан аҳамиятли бўлди. У молия, коррупцияга қарши курашиш ва давлат харидлари каби муҳим соҳаларда шаффофлик ва ҳалолликнинг юқори стандартларини белгилайди. Хартияга қўшилиб, тадбиркорлар ҳалол рақобат, коррупциянинг олдини олиш ва ижтимоий масъулият тамойилларига риоя қилиш мажбуриятини олади. Ҳужжат Бизнес-омбудсман, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан ишлаб чиқилган. Қисқа вақт ичида Хартияга 500 дан ортиқ тадбиркор қўшилди ва шу билан бизнес юритишда ҳалоллик ва очиқликка тайёр эканликларини билдирди.

 

 

III "Бизнес ҳалоллик" форуми Ўзбекистон ишбилармон доиралари учун яна бир муҳим воқеа бўлди. Мазкур форум 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланди. "Бизнес амалётида ва давлат томонидан бизнес фаолиятини текшириш жараёнларида коррупция хавфларини камайтириш" мавзусидаги навбатдаги халқаро бизнес-форум Бизнес-омбудсман томонидан БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорликда ташкил этилди.

 

 

Форумда хорижий Бизнес-омбудсманлар, вазирлик ва идоралар, назорат органлари, тадбиркорлик субъектлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотларининг 100 дан ортиқ вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

Форумнинг асосий мақсади бизнес ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тизимни ислоҳ қилиш, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасида тажриба алмашишдан иборат. Форум якунида тадбиркорлик субъектларининг Коррупцияга қарши курашиш Хартиясига қўшилишига бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

Туризм инфратузилмаси кенгайтирилади: 2030 йилгача соҳага 3,1 триллион сўм ажратилади

Туризм инфратузилмаси кенгайтирилади: 2030 йилгача соҳага 3,1 триллион сўм ажратилади

Янги туризм лойиҳаларини амалга ошириш учун 5 минг гектар ер майдонини аукцион савдоларига чиқариш режалаштирилган.

Бухорода маданий мерос объектлари янгиланади: музейлар ташкил этиш режалаштирилмоқда

Бухорода маданий мерос объектлари янгиланади: музейлар ташкил этиш режалаштирилмоқда

2027 йилда ўтказиладиган иккинчи Бухоро халқаро биенналеси доирасида 2,3 километрлик маданий сайр йўналиши яратилиши кўзда тутилган.

Мактабларда волейбол клублари ташкил этилади: ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан

Мактабларда волейбол клублари ташкил этилади: ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан

Ўзбекистонда 2030 йилгача волейбол билан шуғулланувчилар сони 1 миллионга етказилади.

Ноқонуний дори воситалари савдоси: 143 минг донадан ортиқ шубҳали дори-дармонлар фош этилди

Ноқонуний дори воситалари савдоси: 143 минг донадан ортиқ шубҳали дори-дармонлар фош этилди

Терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.

Дипломатик ёрдам самараси: 53 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Дипломатик ёрдам самараси: 53 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У мураккаб вазиятга тушиб қолгани сабабли Бош консулхонага юртга қайтишда кўмак сўраб мурожаат йўллаган.

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

2010 йилда туғилган қизга отаси томонидан йиллар давомида жинсий зўравонлик қилингани аниқланди.

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди

Фуқаролар ушбу тизим орқали куннинг исталган вақтида инспекторларга бевосита хабар юбориши мумкин бўлади.

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Савдо маскани айнан қайси санада қайта иш бошлаши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.