Ўзбекистон

Навоийда 33 ёшли эркак ўлдирилиб, дарёга ташлаб юборилди

Ҳозирда унинг мурдаси қидирилмоқда.

Навоийда 33 ёшли эркак ўлдирилиб, дарёга ташлаб юборилди

Кармана тумани Катта мачит маҳалласида яшовчи эркак қотиллик қурбони бўлди. Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати ҳам буни тасдиқлади.

 

Марҳумнинг яқинларига кўра, 1991 йилда туғилган Д.К. “Навоий-Тошкент” йўналишида қатнайдиган автобусларнинг бирида йўловчиларни йўналтирувчи (пасадчик) бўлиб ишлаган. 29 ноябрдан 30 ноябрга ўтар кечаси ярим тунда ишдан уйига келган Д.К. турмуш ўртоғини бошқа эркак билан кўрган.

 

“Ўша куни эрининг уйга қайтишини кутмаган аёл ва унинг таниши вазиятдан чиқиб кетиш мақсадида қотилликка қўл урган. Хонадонда бақир-чақир бўлган. Бизга айтишларича, гумондорларнинг бири Д.К.нинг оғзини ёпиб турган, иккинчиси ип билан бўйнидан бўғиб ўлдирган.

 

Сўнгра аёл 3-4 кун турмуш ўртоғини излаган бўлган, йўқолиб қолди деб ИИБга хабар берган”, дейди марҳумнинг яқинларидан бири.

 

Қотиллик содир этилган тунда Д.К.нинг бақирганини эшитган қўшниси бу ҳақида кўрсатма бергач, аёл ва унинг хуштори жиноятда гумонланиб қўлга олинган ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Улар Д.К.ни ўлдириб, дарёга ташлаб юборишганини тан олган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев туризм соҳаси ходимларига табрик йўллади

Президент «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган туризм ходими» фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қилди.

custom img

5 ёшли қизалоқнинг оиласи бошқа шаҳарга кўчирилади — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари оилага зарур ёрдам ва кўмак кўрсатилаётганини билдирди.

custom img

«Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади» — Саида Мирзиёева Наманганда 5 ёшли қизча зўрлангани ҳақида

Бундай жиноятлар учун жазони кучайтириш масаласи кўриб чиқилаётгани билдирилди.

custom img

Сурхондарёда ер олди-сотдиси ортидан можаро: 32 ёшли эркакни калтаклаб ўлдирган беш киши қамалди

Уларга 4 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

custom img

Наманган боғчасидаги жинсий зўравонлик: жиноят иши прокуратурага ўтказилди

Тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган.

custom img

Боғчадаги жинсий зўравонлик ҳолати: Болалар омбудсмани вазирликка тақдимнома киритди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан боғчаларда болалар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш талаб қилинди.

custom img

Самимий мурожаат: Муҳаммедалига Президент мактуб ва совға

Қорақалпоғистонга ташриф давомида Муҳаммедали исмли боланинг Президентга самимий мурожаати ва Ватанга бўлган меҳри акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.

custom img

Фарғонада МИБ орқали фермердан 99 млн ундирилди

Маълум бўлишича, фермер хўжалигининг 25 та ижро ҳужжати бўйича солиқ қарзи мавжуд бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"