Ўзбекистон

Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилган “Маърифат карвони” тадбирлари якунларига бағишланган анжуман ўтказилди

“Маърифат карвони” тадбирларини келгуси йилдан бошлаб йилига тўрт маротаба ўтказиш таклиф этилди.

Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилган “Маърифат карвони” тадбирлари якунларига бағишланган анжуман ўтказилди

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Тамаддун, маданият ва маърифат” шиори остидаги “Маърифат карвони” якуни бўйича “Эришилган ютуқ ва камчиликлар: истиқболдаги режалар” мавзусида анжуман ўтказилди.

 

Унда Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбар-ходимлари, етакчи олимлар, санъатшунослар, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Анжуманда Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимовлар сўзга чиқди.

 

Тадбир аввалида масъуллар “Маърифат карвони” тадбирларининг самараси, мақсади ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтишди. Жойларда ўтган тарбирларда мамлакат зиёлиларини бир ғоя остида бирлашгани, жамият тараққиёти, ривожи йўлида уларни бир ерга жамлангани алоҳида эътироф этилди. Ушбу анъана жадид боболаримиздан мерослиги, бу эса, аслида, Учинчи Ренессанснинг пойдевори эканлиги таъкидланди. “Маърифат карвони” тадбирлари келгуси йилдан бошлаб йилига тўрт маротаба ўтказилиши таклифи берилди.

 

 

Маълумот ўрнида “Маърифат карвони” тадбирларини ташкил этиш учун Республикадан иштирок этувчи олимлар, зиёлилар, ёзувчи ва шоирлардан иборат жами 68 нафарни ташкил этган республика тарғибот гуруҳи аъзолари шакллантирилди. Мазкур тадбирларга 14 та ҳудуддан 80 мингга яқин иштирокчи қамраб олинди. Анжуман сўнгида маърифий тадбирларда фаол иштирок этган бир гуруҳ олимлар, тақдирланди.

 

 

Бундан ташқари тадбир давомида Ислом цивилизацияси марказининг мега-лойиҳаси бўйича видеоролик намойиш этилди. Унда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўйича амалга оширилган ишлар: муҳим халқаро алоқалар, топилма ва кашфиётлар, йирик халқаро тадбирлар каби воқеликлар акс этган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"