Ўзбекистон

Ҳокимликларга қатор янги ваколатлар берилди

Бу бўйича Президент Фармони эълон қилинди.

Ҳокимликларга қатор янги ваколатлар берилди

“Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар қилди. 

 

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.

 

2025 йилда республика ва ҳудудлар кесимида иқтисодий ўсиш, ишсизлик ҳамда камбағаллик даражасини пасайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуйидаги молиявий имконият ва ваколатлар берилади:

 

— 2025 йил 1 январдан айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, давлат активларини ижарага беришдан тушумларни тўлиқ ҳажмда ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг камида 50 фоиз қисмини туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказиш;

 

— маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган акциялар (улушлар)ни сотишдан тушган маблағларнинг 90 фоизи Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) бюджетига тенг улушларда тақсимланади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчиларини табриклади

Президент Ўзбекистон шахматчиларининг халқаро майдондаги ютуқлари ва мамлакатда шахматни ривожлантириш борасидаги ишларни қайд этди.

custom img

76 та сохта “права”: ЙҲХБ биносидаги схема очилди

Улар эски гувоҳномасини алмаштиришга келган фуқароларнинг маълумотларини сохталаштирган.

custom img

“Атиргул” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Маросимда уюшмага янги қабул қилинган 25 нафар аёл журналистга ҳам аъзолик гувоҳномалари топширилди.

custom img

63 ва 58 ёш: пенсия ёши ўзгарадими?

Ўзбекистонда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклиф қилинмоқда.

custom img

Ўзбекистон дипломи Европага йўл очадими?

Ўзбекистонда олий таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш кўлами кенгайтирилади.

custom img

Ўзбекистон ва БМТ Туризм: 2027 йил халқаро очилиш маросими Тошкентда ўтказилади

Ўзбекистон ва БМТ барқарор туризмни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтиради.

custom img

Бухородаги нефть омборида ёнғин: 3 фуқаро жароҳатланди

Ёнғин оқибатида омбордаги битта ёқилғи резервуари ёниб, зарарланган.

custom img

Ҳарбий хизмат олдидан тиббий текширув: наркотик истеъмоли махсус тест орқали аниқланади

Ижобий натижа қайд этилган ёки намуна топширишдан бош тортганлар ҳарбий-тиббий кўрикка қўйилмайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"