Жаҳон

Европада газ нархи рекорд даражада қимматлади

Тахминан 1 минг куб метр учун 526 еврога кўтарилди.

Европада газ нархи рекорд даражада қимматлади

Европадаги савдоларда газ нархи 2 январь куни мегаватт/соат учун 50,3 еврогача кўтарилди.  Бу ҳақида Bloomberg хабар берди.

 

Бу кўрсаткич 2023 йил октябридан бери газ нархининг энг юқори даражасидир.

 

Газ нархининг ошишига учта омил сабаб бўлмоқда. Биринчиси — Россиянинг “Газпром” компанияси Украина орқали Европага газ транзитини тўхтатди. Иккинчи сабаб — Норвегиянинг Хаммерфест шаҳридаги суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш заводи компрессор носозлиги туфайли 9 январгача фаолиятини тўхтатди. Учинчи омил эса Шимолий Европадаги совуқ об-ҳаво бўлиб, бу минтақада иситиш учун газ сарфини оширди.

 

“Бу ҳафтада (Норвегиядан суюлтирилган табиий газ) таъминотининг қисқариши буфер вазифасини бажарадиган омборлардан газ оқимининг тезлашишига олиб келиши мумкин. Қитъа бўйлаб захиралар 2021 йилда газ инқирози эндигина бошланаётган пайтдан бери тез суръатда камайиб бормоқда”, деб ёзади Bloomberg. 

 

Шунга қарамай, Европа комиссияси “минтақада ҳам, ундан ташқарида ҳам самарали тайёргарлик ишлари ва мувофиқлаштириш” туфайли Марказий ва Шарқий Европага газ етказиб бериш хавфсизлигига таҳдид йўқлигини таъкидлади.

 

custom img

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: мингдан ортиқ бола вафот этди

Мамлакатда 19,8 миллиондан зиёд бола эмланганига қарамай, касаллик тарқалиши давом этмоқда.

custom img

Президентга яна виза берилмади: АҚШ Фаластин расмийларига чекловни узайтирди

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос кетма-кет иккинчи йил БМТ Бош Ассамблеясидаги йиғилишларда шахсан иштирок эта олмайди.

custom img

Тижорий гувоҳнома ва иммиграция иши: АҚШда икки ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Улардан бири аввал ҳам маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун судланган.

custom img

13 ёшгача — тақиқ, 15 ёшгача — чеклов: Европада ижтимоий тармоқларга янги талаблар

Европа Иттифоқида болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига янги ёш чекловлари киритилиши таклиф қилинмоқда.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"