Жаҳон

Россия нефти ортилган танкер Германия қирғоқлари яқинида сузиб юрибди

Унинг бортида 99 минг тоннага яқин нефть мавжуд.

Россия нефти ортилган танкер Германия қирғоқлари яқинида сузиб юрибди

 

Бошқарувни йўқотган Россия нефти юкланган танкер Болтиқ денгизидаги Рюген оролининг шимолида сузиб юрибди. Воқеа жойида иш олиб бораётган Денгиз авария-қутқарув хизматининг маълумотларига кўра, танкер бортида 99 минг тоннага яқин нефть мавжуд. Бу ҳақида «Билд» нашри хабар бермоқда.

 

Унда айтилишича, гап Панама байроғи остида сузаётган "Эвентин" танкери ҳақида кетмоқда. 248 метр узунликдаги кема Россиянинг Уст-Луга портида нефть юклаган ва 6 январь куни йўлга чиққан. Охирги манзил сифатида Мисрдаги Порт-Саид кўрсатилган.

 

"Эвентин" танкери 18 ёшда ва у Россиянинг соя флоти деб аталадиган қисмига киради. Россия бу флот ёрдамида Украинадаги уруш туфайли киритилган Ғарб санкцияларини четлаб ўтмоқда," - деб таъкидлаган нашр.

custom img

Россияда айрим заправкаларда амалдорларга бензин навбатсиз берилмоқда

Саратов, Краснодар, Челябинск ва Волгоград вилоятларидаги айрим ёнилғи қуйиш шохобчаларида давлат хизматчиларига навбатсиз ёки хизмат гувоҳномаси асосида бензин сотилаётгани айтилмоқда.

custom img

Дамашқда Адлия саройи яқинидаги портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Айрим фуқаролар портлашга собиқ Президент Башар Асаднинг тарафдорлари алоқадор эканини айтмоқда.

custom img

Ўзбекистон делегацияси Али Хоманаий билан видолашув маросимида иштирок этди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф буюрди.

custom img

АҚШ Нигериядан ҳарбийларининг асосий қисмини олиб чиқди

AҚШ Нигерияда ИШИДга қарши бир неча ой давом этган қўшма ҳарбий операция якунлангач, мамлакатга юборилган ҳарбий хизматчиларининг асосий қисмини олиб чиқди.

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"