Жаҳон

12 ёшли қиз авиакомпанияни судга бериб, ютиб чиқди

Компания унга товон пули тўлайдиган бўлди.

12 ёшли қиз авиакомпанияни судга бериб, ютиб чиқди

Қозоғистонда 12 ёшли қиз “Air Astana” авиакомпаниясини судга бериб, ютиб чиқди. Суд авиакомпания томонидан ўсмирга товон пули ундириш бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, авиакомпания уралсклик 12 ёшли йўловчи Зере Галиевага қарши апелляция судида ютқазиб қўйди. Қизга бортга чиқиш талони берилмаган ва у Остона аэропортида ёлғиз қолдирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳолат 2024 йилнинг 20 июлида содир бўлган. Ўн икки ёшли эгизак қизлар Зере ва Зауре Галиевалар АҚШдан Остона орқали Уралскка қайтаётганда улардан бири бортга чиқарилмган.

 

FlyArystan” 188 ўринли самолётни 180 ўринли самолётга алмаштирган.

 

Жой етишмаслиги сабабли Зере самолётга чиқа олмаган ягона йўловчи бўлган. Шундан сўнг бола Остона аэропортида қолдириб кетилган ва эртаси куни ёлғиз ўзи Уралскка учиб кета олган.

 

Бу бўйича шикоят Олмаота шаҳри Туксиб туман судида кўриб чиқилган. Унда “Air Astana” компанияси вакиллари йўловчининг онаси томонидан билдирилган эътирозларини тан олди, бироқ талаб қилинган товон пулини 5 миллион тенгедан 1,5 миллион тенгегача камайтиришни сўрашди. Лекин бу суд томонидан қаноатлантирилмади.

 

Заҳро Файзиева тайёрлади

custom img

Путин қаришга қарши миллиардлаб доллар сарфламоқда

Дастур доирасида биопринтинг ва инсон органларини мини-чўчқалар организмида етиштириш технологиялари устида ҳам иш олиб борилмоқда.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна 60 кунга узайтириши мумкин

Келишув АҚШ президенти Доналд Трампнинг якуний тасдиғидан ўтиши керак.

custom img

Россияда бир қатор муфтий ва мусулмон диний арбоблар қўлга олинмоқда

Мазкур жараёнлар Россия Мусулмонлари диний бошқармаси ҳамда унинг раҳбари атрофидаги жараёнлар билан боғламоқда.

custom img

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида янги чегара пости очилди

Ушбу ҳудуддаги чегарачилар икки давлат чегарасининг 12 кмдан ортиқ қисмини қўриқлайди.

custom img

Жо Байден шахсий аудиоёзувлар тарқалишини тўхтатиш учун Адлия вазирлигини судга берди

АҚШ собиқ президенти томони бу материалларнинг Конгресс ва айрим ташкилотларга берилиши унинг шахсий ҳаётига дахл қилишини билдирмоқда.

custom img

Путин ва Тўқаев Россия ҳамда Қозоғистон дўстлигининг асосларини белгилади

Ҳужжатда тарихий муштараклик, иқтисодий шериклик, умумий чегара ва Евросиё интеграцияси каби йўналишлар кўзда тутилган.

custom img

АҚШда 2026 йил бошидан буён 5 мингдан ортиқ одам отишмалар оқибатида ҳалок бўлди

Йил бошидан буён мамлакатда 158 та оммавий отишма ҳолати қайд этилди.

custom img

Эбола сабаб Канадага кириш тақиқланмоқда

Сўнгги уч ҳафтада Эбола хавфи юқори давлатларда бўлган шахслар 21 кун карантинда бўлиши керак.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"