Сиёсат

2024 йилда ИЭСларда қанча электр ишлаб чиқарилди?

Бу бўйича йиллик статистика эълон қилинди.

2024 йилда ИЭСларда қанча электр ишлаб чиқарилди?

2024 йил якунига кўра “Иссиқлик электр станциялари” АЖ таркибидаги иссиқлик электр станциялари томонидан электр энергияси ишлаб чиқариш режаси ортиғи билан бажарилди.

 

Жумладан, ўтган йили тизим корхоналари томонидан режа бўйича 29,1 миллиард кВт.соат электр энергияси ўрнига, амалда 31,9 миллиард кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 110 фоизга бажарилишига эришилди. 

 

Шунингдек, 2024 йилда корхоналар томонидан 11,1 миллион Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилиб, тармоққа узатилди.

 

2024 йил якунига кўра ёқилғини иқтисод қилиш бўйича режадаги
700,5 миллион кубметр табиий газ ўрнида, амалда  1 млрд.  кубметр табиий газ иқтисод қилинди ёки режа кўрсаткичи 147,9 фоизга бажарилди.

 

Электр энергияси иқтисоди бўйича режадаги 117,8 миллион кВт.соат ўрнига, амалда  163,5 миллион кВт.соат электр энергияси иқтисод қилинишига эришилди ёки режа кўрсаткичи 138,8 фоизга бажарилди.

 

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 26 та лойиҳа асосида қиймати 58,9 миллиард сўм бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, амалда ушбу кўрсаткич 61,3 миллиард сўмга ёки 104,0 фоизга бажарилиши таъминланди.

 

Кооперация алоқаларини ривожлантириш бўйича 200,0 миллиард сўм бўлган кўрсатиладиган хизматлар ва маҳсулотлар харидини амалга ошириш режалаштирилган эди, йил якуни билан ушбу кўрсаткич 209,4 миллиард сўмга ёки 104,7 фоизга бажарилди.

 

Маҳаллийлаштириш дастури ҳамда кооперация алоқалари ҳисобига импортни қисқартириш кўрсаткичи 20,1 миллион АҚШ доллари қийматида прогноз қилинган бўлиб, амалда 21,0 миллион АҚШ доллари иқтисод қилинди ёки режа 104,2 фоизга бажарилиши таъминланди.

 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 2024 йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан инвестиция лойиҳалари доирасида режа бўйича 616,94 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилиши лозим эди. Амалда 646,14 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилиши таъминланди. Бунда ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 104,7 фоизга бажарилишига эришилди.

 

2024 йил май ойида “Тошкент ИЭМда қуввати 32 МВтга тенг бўлган 2 та газ турбина қурилмасини қуриш” инвестиция лойиҳаси ишга туширилди.

 

Шу билан бирга, 2024 йил 13 декабрда “Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти сўнгги нуқталарида жойлашган 6 маҳаллаларида когенерация лойиҳаларини амалга ошириш” инвестиция лойиҳаси доирасида Олмазор туманида когенерация лойиҳаси муваффақиятли ишга туширилди.

 

Айни пайтда Толимаржон ИЭСда умумий қуввати 1065 МВТ ва Навоий ИЭС да умумий қуввати 650 МВт бўлган замонавий буғ газ қурилмалари бунёд этиш ишлари давом эттирилмоқда.

 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ олдида турган муҳим вазифалардан бири - бу маҳсулот таннархини пасайтириш ҳисобланади, шу мақсадда олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 2024 йилда маҳсулот таннархи 1,6 триллион сўмга пасайтириш режалаштирилган эди, амалда эса 1,95 триллион сўмга пасайтирилди, бунда режа 118 фоизга бажарилди.

 

 

custom img

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифини якунланди

Ўзбекистон раҳбарини Боку халқаро аэропортида Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ-Habitat директори билан учрашди

Учрашувда барқарор урбанизация соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Президенти билан учрашув ўтказди

Учрашувда асосий эътибор бир қатор соҳаларда кооперация дастурини ишлаб чиқиш масалаларига қаратилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари учрашув ўтказди

Етакчилар транспортга оид ташаббусларни амалга ошириш ва халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни ҳам муҳокама қилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон урбанизация форумининг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти форум доирасидаги Етакчилар саммитида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Бокуга етиб борди

Давлат раҳбарини Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда расмийлар кутиб олди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга жўнаб кетди

Давлат раҳбари Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессиясида иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан табриклади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"